Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозхон ҳам ўқиб, ҳам ишласа

19:17 / 23 июль | Navro'za Salohiddinova | 830
Ассалому алайкум! Мен 24 ёшдаман. Ҳозирда ҳам талаба, ҳам мактабда ўқитувчиман. Ёзги таътилда Аллоҳга шукр намоз ўқишни ўрганиб, 5 вақт ўқияпман. Лекин ўқув йили бошлангач, эрталабги 08:00дан 13:00гача университетда дарсда бўламан,сўнгра кечки 17:30, 18:00 гача мактабда ишда бўламан. Фақат бомдод ва хуфтон намозларини ўз вақтида ўқиш насиб этар экан. Ҳурматли устоз қолган 3 вақтни қазосини ўқисам, йил бўйи шу тартибда яшасам кўп гуноҳ қилган бўламанми? Шундан хавотирдаман. Агар саволим ножоиз бўлса узр сўрайман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ ибодатида бардавом қилсин. Сизни намоздан тўсадиган ҳеч қандай ҳолат йўқ экан. ҳаммасини ўз вақтида ўқинг. Намоз вақти деганида масалан пешин вақти ҳозирги кунда 12:30дан то асрнинг вақти киргунича яъни 17:40гачадир. Шуни орасида ўқиб олсангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat