Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

???

00:00 / 16.07.2011 | eski savollar | 821
Ассалому алейкум мухтарам Шайх хазратрали! Аллохга бе адад хамдлар булсин Узим, волидам, опаларим,укам ва аёлим Исломдамиз. Ба холи имкон Ислом рукнларини бажарамиз. ЛЕКИН минг афсуски Киблагохим хакида бундай дея олмайман. Дадажоним узлари жуда мехнаткаш, кунгли буш, мехрибон одам. Аммо хамр ичадилар. Шунча килган насихатлар кор килмайди. Дадамларнинг устидан шикоят килмокчи эмасман. У киши хозирги кунларгача ишлаб бизни бе каму куст тарбияладилар. Хозирда нафака ёшига етмаган, лекин хеч жойда ишламайдилар. Шунинг учун купинча бе пул коладилар. Биз фарзандлар отамизни таъминлашга кучимиз етади, аммо берган пулларимизга арок ичиб келадилар. Арок учун пул бермаймиз десак кунгиллари огриб биздан хафа буладилар. Хамма нарсага етган акллари шунга келганда нимагадир оксайди. Мени ташвишга солаётган нарса шуки биз дадажонимга пул берсак албатта ичадилар, буни биламиз. Шуни билиб туриб у кишига пул берсак бизнинг хукмимиз кандай булади. Хамр гунохига шерик булишни истамаймиз. Агар бермасак Киблагохни ранжитамиз. Олдиларидаги карзимизни адо этмай коламиз. Бу гапларни бировга айтишга уяламан. Ноиложман. Кандай карор кабул килишга билимим етмайди. Хазрат шубхасиз олимсиз. Сиздан сурашга жазм этдим. Илтимос кискача булса хам маслахат беринг. Бизнинг шароитимизда энг тугри йулни курсатинг. Кандай муносабат килайлик? Сизда яна бир илтимос Киблагохим хаккига дуо килинг. Хидоят Аллохдандир, шояд хидоятга келсалар. Вассаламу алейкум ва Рахматуллах!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- У одамни даволатиш керак. Сизлар у одамга ароққа пул берманглар. Пул сўраса, нимани исташини сўранглар ва ўша нарсани ўзингиз олиб беринглар. Қўлига пул берманглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat