Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никох ва талок

00:00 / 16.07.2011 | eski savollar | 2529
Ассалому алейкум. бир масалага ойдинлик киритишга ёрдам беришингизни илтимос киламан.ЗАГС дан утмасдан никох укитиб турмушга чикканман. Сабаби кайнонам хозир ЗАГСга ариза берсак бир ой кутиш керак булади. Яхшиси никох укитиб куя колайлик, туйдан кейин дархол загсга хам ариза бериб куямиз деб ишонтирди. Рози булдик. Лекин туйдан кейин кайнонам ваъдасини бажармади, углига хам мандан берухсат ариза берсанг розимасман, деди. Хуллас, арзимаган бохона, хар хил тухматлар билан уйдан хайдалдим. 3 ойга борди турмушим. Битта фарзандли булдим. Кайнонам хатто набирасини билишни хам хохламайди, курмаган хам. Мени уйимдагилар бир неча бор уларникига боришди, яраштириш учун. Лекин у жудаям куп бумагур шартлар куйди, булмаса углимни уйлантираман бошкасига деди. Узи у мангача 2 марта ажрашган, манн 3чиси. Турмуш уртогим кайнонамни найрангларига ишониб Россияга кетиб колди. Мандан ва фарзандидан умуман хабар олмайд, билишни хам хохламайди. Кетганига бир ярим йил булди. Оради бир ойга келиб кетибди Тошкентга. Буниям уртокларидан эшитдим. У менга талок демаган, лекин охирги марта гаплашганимда билганингни килавер, онам барибир йул бермидила яшашимизга деб смс ёзган. Саволим. Шу билан орага талок тушадими ёки ман халиям уни никохидаманми.? Роса уриндим богланишга, гаплашишга, бефойда. Телефон ракамларини узгартириб ташаган. Нима килишга хайронман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шунинг учун никоҳни рўйхатдан ўтказиш, расмий тасдиқлаш йўлга қўйилган. Сиз давлатга арз қилинг. Ҳаққингизни талаб қилинг. Болани қонини текшириб, отасиники билан таққослаб аниқланади. Золимлар жазосини олиши керак. Боланинг нафақасини беришлари лозим. У одам, “билганингни қилавер” деганида дарҳол, сендан ажрадим, деганингизда талоқ тушар эди. Энди, сиз никоҳ қилган ва гувоҳ бўлганлардан никоҳни бузишни йўлга қўйишни талаб қилишингиз керак. Илмли одам иштирокида мажлис бўлиб, сизнинг аризангизни тингланиши ва никоҳни бузилиши ҳақида қарор чиқиши лозим. Ундан кейин сиз идда ўтириб, бошингиз очиқ бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat