Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Усмоний Куръон

00:00 / 18.07.2011 | eski savollar | 928
Ассалому алайкум мухтарам Шайх хазратлари!Якинда рус матбуотида Самарканд якинидаги кишлоклардан бирида Усмоний Куръоннинг нусхаларидан бирига тегишли булган бир нечта сахифа сакланиши хакида укиб колдим. Айтилишича, суфий мазхабларидан бирига тегишли булган оким вакилларининг кулида Усмоний Куръоннинг бир неча сахифалари сакланиб колган экан. Шунингдек, бу Куръоннинг сакланиб колган вараклари 1982 йил Андропов пайтида КГБ томонидан Ленинград шахрига олиб кетилган булиб, кейинчалик, бу варакларнинг факат оз кисмигина кайтариб берилган экан. Ленинграддаги колган 40-дан ортик варакларни якинда Европада 2 та илмий марказда радиокарбон анализ килиниб, унинг натижасига кура бу Куръон 70% эхтимол билан милодий 640-750 йиллар орасида ёзилган деган хулосага хам келишибди. Рус шаркшуноси Ефим Резваннинг "дунёдаги энг кадимий Куръон Россияда сакланяпти" деган даъволари хам келтирилган.Илтимос, шу хакида маълумот берсангиз.Аллох сиздан рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Менимча бу гаплар қуруқ даъводан иборат. Мазкур одам ўзича, лангар Қуръони деган гапни ҳам ўйлаб чиқарган. Ўша ердан бир мусҳаф топилган. У ўша варақларни сиз айтган гаплар билан таърифлар, россия ҳукуматига тиллодан чоп қилдиришга ҳам эришди. Китоб ва альбомлар, дисклар чиқарди. Аммо уни менининг билишимча, Россиядаги баъзи доиралардан бошқа ҳеч ким тан олгани йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat