Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сўров

00:00 / 27.07.2007 | eski savollar | 636
Ассалому алайкум Шайх хазратлари.Сизфа бир савол билан мурожат қилмоқчиман.Ман сизни Хадис ва Хаёт китобларингизни о'қиб тураман.Шу китоблардан жавоб топа олмадим,бир биродарим саволига.О'зингиздан интернет орқали со'рашга ахд қилдим.Тошкент медитсина академиясида о'зини суг'урта қилдирган инсонларни жасадини о'рганиш мақсадида керакли азоларини ва бош қисмини олиб уни қайнатиб о'рганилади.Саволим буни ҳукми қандай бо'лади,охиратда булар учун ким жавоб беради?Шайх хазратлари сиздан илтимос ман манашу йил Имом Бухорий номли Тошкент Ислом Институтига топширдим.Бизни ҳақимизгаям бир дуо қилишингизни со'райман.Сизни Устоз деб билган шогирдингиз Асқарали Имомов.Жавобингиз учун олдиндан рахмат..[ъолор=оранге]

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- ЎЛИКНИНГ ЖАСАДИНИ ЁРИШАллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1408 ҳ.с. 24 - 28 сафар (1987 йил, 17 – 21 октябр) кунлари бўлиб ўтган ўнинчи мажлисида ўликнинг жасадини ёриб кўриш ҳақидаги масалани кўриб чиқди. Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:Қуйидаги ғаразлар бўйича ўликнинг жасадини ёриш мумкин:1. Жиноий даъво бўйича текшириш олиб борилаётганда ўлмининг ёки жиноятнинг сабабини билиш учун. Ўлимнинг сабабини билишда бундан бошқа восита бўлмаганда.2. Маълум касалликларнинг олдини олиш чораларини кўриш мақсадида, уни билиш учун ўликни ёришдан бошқа имкон бўлаганда.3. Тиббий илимларни ўргатиш ва ўрганишга ҳожат тушганда.Таълим мақсадида ўликни ёриш бўйича қуйидаги шартларга риоя қилмоқ лозимдир:1. Жасад маълум шахсники бўлса, у ўлимидан олдин ўзини таълим мақсадида ёришга рухсат берган бўлиши лозим. Шунингдек, меросхўрларнинг изни ҳам қабул бўлади.2. Ёриш фақат зарурат миқдорича бўлиши керак. Ўликнинг жасади ўйинга айланмасиги зарур.3. Аёлларнинг жасадини аёллар ёриши керак. Зарурий ҳолатлар бундан мустасно.4. Барча ҳолатларда ҳам ёрилган жасаднинг барча бўлаклари дафн қилиниши зарур». - Аллоҳ талонинг Ўзи мададкор бўлсин! Домио дуодамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat