Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ифтитоҳ Такбири ҳақида

00:00 / 03.08.2007 | eski savollar | 50502
Ассаламу алайкум ҳурматли Шайх жаноблари!Мен ҳозир берадиган саволимни форумда топаолмаганим учун сиздан рухсат со'раган ҳолда ушбу саволимни ёзишга ижозат бергайсиз.Мени бир савол ко'пдан бери қизиқтириб келмоқда. Ҳозирги вақтда мен АҚСҲда истиқомат қиламан. Шу сабаб билан бошқа мазҳаб масжидларига жамоат билан намоз о'қияпман. Шу жамоатда бир масала туг'илди. Шунда улар:"Ифтитоҳ Такбирида икки қо'л елка баробарида бо'лиши керак. Рукудан кейин ҳам шу ҳол яна такрорланиши керак.Лекин икки бармоқнинг қулоққа тегиши ножоиз" деб айтишди ва ҳужжат сифатида Имом Бухорийнинг саҳиҳ ҳадислариданбир нечта ҳадисни о'қиб ко'рсатишди. Намуна сифатида шу ҳадиснинг нусхасини Сизга юбораяпман. Илтимос, шу ҳақда менга ма'лумот берсангиз.Аллоҳ Сизни ва биз мусофирларни о'з паноҳида асрасин!Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ!Ҳурмат илаКомилҳттп://лҳ6.гоогле.ъом/муслимком/РрК5ЗъЭ6ДҚИ/ААААААААААо/Ҳ5оВ3гWУАҳУ/с800/Ас-Салат.ЖПГ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мазкур кишилар ҳам сизга ўхшаб ўзининг мазҳабидан бошқани билмайдиган одамлар. Улар ҳам ўзи билган нарсадан бошқача амални кўрса ажабланади. Аммо улар кўпчилик бўлгани учун ва баъзи ҳадисларни билгани учун сиз келтирган гапларни айтишади. Уларнинг гапи ўз мазҳаби бўйича тўғри.Сиз ҳанафий мазҳабидасиз ва сизнинг ҳужжатларингиз қуйидагича:«Такбир айтиш билан баробар икки қўлнинг бош бармоқлари учи қулоқларнинг юмшоқ жойларига теккизилади. Бу амалларнинг ҳужжатлари қуйидагилар.Имом Муслим Воил ибн Ҳужрдан ривоят қилган ҳадисда у киши, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозга киришда такбир айтиб қўлларини кўтариб қулоқлари билан бир сафга келтирганларини кўргани айтилган.Имом Аҳмад, Исҳоқ ибн Роҳовайҳ, Дора Қутний ва Тоҳовийлар Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар икки қўлларини бош бармоқларини қулоқлари баробарига кўтарар эдилар», дейилган.Имом ал-Ҳоким ва Дора Қутнийлар Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни такбир айтиб, икки бош бармоқларини қулоқларига кўтарганларини кўрдим», дейилган.Қўлларни кўтарилганда бармоқлар оддий ҳолатда тутилиб ички тарафи қиблага қаратилади. Яъни, бармоқларнинг орасини ўта ёзиб ҳам юборилмайди ёки жуфтлаб ҳам олинмайди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари ҳақидаги Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда шу нарса таъкидланган».

Топ рейтинг www.uz Openstat