Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳижоб ва қаршиликлар

11:21 / 08 август | Gozal | 662
Ассалому алайкум! Мен Аллоҳ буюрган фарзлардан бирини бажариш мақсадда хижобга кирдим. Аммо онамга кутилмаган янгилик қилдим, уларни хурсанд қиламан деб ўйлаб.... улардан бемаслахат ният қилиб ўрадим ва уларга смс хабар орқали ёздим. Улар чет элдалар ва менинг янгилигим уларга ёқмади ва борсам ўзим ечаман, ечмасанг кейин хам ўрайверасан дедилар. Мен уларга тушунтиришга харакат қиляпман. 10кун бўлди лекин мен билан гаплашгилари йўқ ва уйда ҳам қарндошларда ҳам хижобликлар йўқ, уйда хам фақат мен номоздаман ва хижобда нима қилсам бўлади? Маслахат беринг илтимос Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Мени ечиш ниятим йўқ.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буни айтишга ҳожат йўқ. Сиз фарзни бажараверинг. Сиз ахлоқингизни чиройли қилинг. Уларга яхши муомалада бўлинг, қўпол ва одобсиз муомаладан узоқда бўлинг. Фарз амал учун банданинг розилигни алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat