Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исриол исми хакида

00:00 / 25.07.2011 | eski savollar | 2583
Ассалому алайкум ҳурматли шайх хазратлари. Сиздек олимлар билан мулоқот қилиш имкониятини яратган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мутафо саллаллоҳу алайҳи васалламмга саловату-дурудлар бўлсин. Сизни ва Сиз орқали ушбу сайтни юритишда ва барча ишларингизга ёрдамчи бўлаётганларни кириб келаётган Рамазон ойи билан қутлаган ҳолда қуйидаги саволни беришга рухсат берсангиз. Мен 1-фарзандимга Исмоил а.с.нинг исмларини қўйганман, 2-фарзандимга Исроил исмини қўймоқчи эдим. Отам Исроил пайғамбарнинг исми эмас, Яқуб пайғамбар а.с.нинг лақаби ва яҳудийларнинг бошқа бир номи, шунинг учун бу исмни қўймайлик демоқда. Ушбу исмнинг маъноси нима ва уни фарзандимга қуйсам бўладими ? Шайх хазратлари илтимос фарзандларимни дуо қилинг, Сизга ўхшаган ҳалқимизни тўғри йўлга бошлайдиган, ҳар қандай ҳолатда хам ҳақни айта оладиган олимлар бўлиб етишишсин. Иншааллоҳ ёшлигидан диний илмлар билан тарбияламоқчиман. Аллоҳ динимиз йўлида қилаётган ишларингизнинг ажрини икки дунёда ҳам бир неча баробар кўпайтириб берсин. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу исмни қўйса бўлади. Аллоҳ фарзандларингизни ўзингиз истагандан ҳам афзал қилсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat