Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофир ҳисобланадими?

13:38 / 08.08.2019 | Farrux.m | 1854
Ассалому алайкум! Доимий яшаш жойи Қашқадарёда бўлган кишининг Тошкент шаҳрида уйи бор, шу киши Қашқадарёдаги уйидан сафарга чиқиб Тошкент вилоятидаги сиҳатгоҳга борса намозларини тўлиқ ўқийдими ёки қаср қилиб ўқийдими? Сиҳатгоҳ Тошкентдаги уйидан 20 км узоқликда жойлашган.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тошкент шаҳридаги уйни пулни банд қилиш учун олган бўлса у ерда ҳам сиҳатгоҳда ҳам қаср ўқийди. Қишни Тошкенда, бошқа фаслни Қашқадарёда ўтказиш учун олган бўлса Тошкент шаҳрига кириши билан муқимга айланиб, сиҳатгоҳда ҳам муқим бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat