Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳрамсиз сафар

00:00 / 28.07.2011 | eski savollar | 3174
Ассалому алайкум!Ҳурматли устоз, саволим аёлларнинг саёҳати мавзусида. Турмуш ўртоғим хизмат сафари билан чет элда ишлайди. Мен ҳам кичик ёшдаги фарзандларим билан турмуш ўртоғимнинг ёнидаман. Турмуш ўртоғим хизмат сафари учун бошқа давлатга 1 ойга кетишлари керак. Мен фарзандларим билан ёлғиз қоламан. Бу ерда ҳеч кимимиз йўқ. Ота-онам, қариндошларим бошқа давлатда яшайди. У ерга кичик фарзандларим билан боришимга имкониятимиз йўқ. Шу сабабли онамни чақирмоқчи эдик. Отам маҳрамсиз юбормайман деяптилар. Онамнинг ёши 50 да. Келадиган бўлсалар самалётда 4-5 соатлик йўл. Келсалар аэропортда биз кутиб оламиз, бегона юртда ёлғиз юрмайдилар. Бирга келиши учун бошқаларга харажат учун имкониятимиз йўқ. Сиздан сўрамоқчи бўлганим, бу шароитда, онам самалётда 4-5 соатлик масофага маҳрамсиз келсалар бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Самолётга маҳрамлар кузатиб қўйиб, маҳрамлар кутиб олса, бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat