Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Калимаи раддул куфр ҳақида

12:12 / 10.08.2019 | Muslim | 3343
Ассалому алайкум! Яқинда масжиддаги имом жума марузасида “Кимда ким калимаи раддул куфрни ҳар куни юз мартадан ўқиса унга ўнта қулни озод қилганлик савоби берилади” дедилар ва шу ҳақида хадис келтирдилар. Шу гап ростми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ушбу ҳадис “Ал-Адаб Ал-Муфрад” китобида келган. 

عَنْ لَيْثٍ قَالَ: أَخْبَرَنِي رَجُلٌ مِنْ أَهْلِ الْبَصْرَةِ قَالَ: سَمِعْتُ مَعْقِلَ بْنَ يَسَارٍ يَقُولُ: انْطَلَقْتُ مَعَ أَبِي بَكْرٍ الصِّدِّيقِ رَضِي اللهُ عَنْهُ إِلَى النَّبِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: «يَا أَبَا بَكْرٍ، لَلشِّرْكُ فِيكُمْ أَخْفَى مِنْ دَبِيبِ النَّمْلِ». فَقَالَ أَبُو بَكْرٍ: وَهَلِ الشِّرْكُ إِلَّا مَنْ جَعَلَ مَعَ اللهِ إِلَهًا آخَرَ؟ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَلشِّرْكُ أَخْفَى مِنْ دَبِيبِ النَّمْلِ، أَلَا أَدُلُّكَ عَلَى شَيْءٍ إِذَا قُلْتَهُ ذَهَبَ عَنْكَ قَلِيلُهُ وَكَثِيرُهُ؟» قَالَ: «قُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أُشْرِكَ بِكَ وَأَنَا أَعْلَمُ، وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا لَا أَعْلَمُ 

Лайсдан ривоят қилинади:
«Басра аҳлидан бир киши менга шундай деб хабар берди: «Маъқил ибн Ясорнинг шундай деганини эшитдим:
«Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан бирга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Шунда у зот:
«Эй Абу Бакр! Ширк ичингизда чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийдир», дедилар.
Абу Бакр:
«Ширк Аллоҳга бошқа илоҳни шерик қилиш эмасми?» деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, албатта, ширк чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир. Мен сенга ширкнинг кўпини ҳам, озини ҳам кетказадиган нарсани ўргатиб қўяйми? Айт: «Аллоҳим! Мен Сендан билиб туриб ширк келтиришдан паноҳ сўрайман ва билмай қилиб қўйганимга истиғфор айтаман», дедилар».
Шарҳ: 
Ушбу дуо билан банда ширкнинг кўпидан ҳам, озидан ҳам халос бўлар экан. Билиб туриб ширк келтиришдан паноҳ сўраймиз, билмай ширк келтирган бўлсак, мағфират сўраймиз.
Уламоларимиз бошқа ривоятларда бу дуони кунига уч марта ўқиб туриш кераклиги айтилганини таъкидлайдилар.
Ширкнинг чумоли ўрмалашидан ҳам махфийроқ бўлиши риёкорлик, одамлар эшитсин, дейиш ва ўзидан фахрланиш орқали бўлади. Киши ўзини яхши билмагунича, бу разилатлар ундан кетмайди.
Банда ўзини биладиган бўлса, мақтовларнинг барчаси Аллоҳ таолога хос эканини тушуниб етади. Ундай банда ўзига берилган фазл, жамол, камол ва мол Аллоҳ таолонинг унга бериб қўйган омонати эканини англаган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat