Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Банк кредитлари ва омонатлар ҳақида

00:00 / 29.07.2011 | eski savollar | 3704
Ассалому алайкум ҳурматли шайх хазратлари. Сиздек олимлар билан мулоқот қилиш имкониятини яратган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мутафо саллаллоҳу алайҳи васалламмга саловату-дурудлар бўлсин. Сизни ва Сиз орқали ушбу сайтни юритишда ва барча ишларингизга ёрдамчи бўлаётганларни кириб келаётган Рамазон ойи билан қутлаган ҳолда қуйидаги саволни беришга рухсат берсангиз. Менинг кўпгина танишларим исломий ҳукмларга иложи борича амал қилишсада, банклардан олинадиган кредитларни ҳалол санашади. Сўрасам, диний идора фатво берган дейишмоқда. Мен бунга ишонмаган эдим. Лекин, яқинда Шайх Абдулазиз Мансурнинг "Гуноҳи кабиралар" номли китобини ўқиб қолдим. Унда бошқа тилдан таржима қилинганлиги ёзилган бўлсада, кимнинг қайси китобидан таржималиги ёритилмаган. Ушбу китобнинг судхўрлик қисмида тижорат банкларидан олинадиган кредитлар ва омонатлар судхўрликка кирмаслиги айтиб ўтилган. Яъни ушбу китоб юқоридагиларга ўхшаганлар учун ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда. Мен улар билан бўлган бахсда Сизнинг сайтдаги жавобларингизни кўрсатаяпман лекин фойдаси камдай. Илтимос ушбу кредит ва омонатни ҳалол санайдиганлар билан бахслашиш ва уларни ушбу йўлларидан қайтариш учун ҳужжат қилишга маълумотлар ёки бу ҳақдаги китобларингиз бўлса, келтириб ўтсангиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ барчамизни ўзининг тўғри йўлидан адаштирмасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Олдин тушинтириш керак. Нима учун қилганларини сўраш керак. Кейин хулоса чиқарилади. Агар хато экан деб қайтсалар, қабул қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat