Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гунохкорманми?

00:00 / 30.07.2011 | eski savollar | 746
Ассалому алайкум мухтарам Устоз! АЛЛОХ(субханаху ва таъала) илмингизни ва умрингизни янада зиёда килсин.Устоз биз ишлайдиган жойда узимиз учун кичикрок масжидимиз бор. Шу масжидда кулимиздан келганича хизматда булишга харакат киламиз. Намоз укийдиганларнинг купчилиги янги бошлаган, шу сабабдан тушунмаганларини тушунтиришга харакат киламиз. Сунгги вактларда жамоат сафда туриш одобларига бепарво булиб колди, айникса биринчи сафга имомнинг оркасига ибодатда хали оми булган биродарларимиз атрофига карамасдан утириб олади, яъни шунга ухшаш вазиятлар купайиб колди. Биз узимизни олиммиз демокчи эмасмиз, лекин сафда туришнинг хам конун-коидаси борку, шунинг учун бир куни шомга азон айтганидан кейин шу масалани кискача айтиб утдик, сабаби шу вактда жамоатнинг салкам хаммаси тупланган вакт булади. Биз айтдикки (биродарлар сафда турганингизда бироз диккат килинг, оркангизда ёки ёнингизда сиздан илмлирок кишилар бор. Имомнинг оркасида имомликка лойик киши туриши керак, сабаби имомнинг тахорати бузулиб колса оркасида турган киши ердан оёгини узмасдан имомнинг жойига утиб имомликни давом эттириши учун.) дедик. Шу ерда биринчи каторда бир (салафий)-бемазхаб йигит бор, шу утирган экан. Менга "бу гап каерда ёзилган" деб худди бахс-мунозара килиш максадида савол ташлаб колди. Аслида шомга азон чакирилгандан кейин куп кутмасдан намозни бошлаш керак тугрими, мен энди, купчилик йигилган вактда киска килиб айтиб утай деган эдим, бизнинг бу вазиятимизда намозни бошлашимиз керак эди. Агар саволи булса намоздан кейин берса максадга мувофик булар эди. Яна у йигит билан бир-икки масалаларда бахс-мунозара килиб далиллар келтирсак хам кабул килишмаган эди, яъни уларга бир масалани гапиришнинг фойдаси йук экан. Шу сабабларга кура берган саволига, шу вактда бироз кайфиятим хам йукрок эди бироз кизишиб "сенга нима" деб юбордим. Намоздан кейин келиб жавоб учун рахмат деб пичинг килиб кетди. Гапнинг тугриси мен у йигитни унча хурмат килмайман, сабаби амаллари шариатга тугри келмайди хаттоки баъзи ишлари куфрга якин. Шу сабабдан саволига жахлим чикиб шундай жавоб бериб юбордим. Аммо у йигит аник бемазхаб(вохобий). Устоз саволим шуки менинг берган жавобимдан хафа булган булса шу йигитдан узр сурашим керакми?, ёки шарт эмасми? Саволдаги хатоларим учун узр сурайман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Унинг хатосини ўзига тушинтиринг. Тушинмаса ўзига. Сиз тўғри гапни айтгансиз. Имомлар доимо масжид ва жамоат одобларини қайт-қайта айтибтуришлари керак. сиз айтгандек, жамоатга янги қўшилганларга таълим, билганларга такрор бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat