Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик молининг савдоси

13:19 / 10.08.2019 | Сайфуллоҳ | 2386
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қурбонлик учун етти киши бӯлиб мол олмоқчимиз. Шу молни туришича савдолаб олмай, гӯштини килосига қараб савдолашсак, масалан забҳ қилингандан кейин 300кг гӯшт берса, килосига 45000дан берамиз деб савдолашсак, шу тӯғри бӯладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай қилиб сўйилган қурбонлик қайта бошқа ҳайвон олиб сўйилиши вожиб бўлади. Чунки сўйишдан олдин бирор фалокат юз бериб ҳайвон ҳалок бўлса қурбонлик қилувчилар “ҳали бизни мулкимизга киргани йўқ эди” деб пулини тўлашмайди. Сўйилганидан кейин гўшт ачиб қолса ҳам пулини тўлашмайди. Бу дегани улар қурбонлик қилаётган вақтда ўзларини эмас бировнинг ҳайвонини қурбонлик қилишаётган бўлишади. Бу эса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat