Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Судхўрликдан келган пулни нима қилиш керак?

12:41 / 17 август | Akmalxon Ibragimov | 525
Ассалому алайкум! Бундан бир неча йиллар аввал ота онам танишларига 10.000 доллар пул бериб ойига 200 доллардан олиб туришган. Бу холат 4 йил давом этган, ҳозирги кунда судхўрлик бўлмаслиги учун ўша 4 йиллик пулларни қайтаришим керакми? Агар қайтармоқчи бўлсам пул бериб юрган одам холис берганман фойдаланганман сизларни пулингиздан рози бўлиб берганман деб туриб олса пулларни олмаса нима қилишим керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ундай пулнинг ҳукми савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга садақа қилиш. Қиёмат куни бўлганида бир инсонни олиб келинади. У ҳаётида яхшиликнинг бирорта ҳам йўлини қолдирмай ҳаммасига сарфлаган бўлади. Масжид қурган, фақир-мискинларни таомлантирган, китоблар тарқатган, ифторликлар қилиб берган ва ҳоказолар. Шунда унга Аллоҳ таоло тарафидан дўзахга ташлансин деган ҳукм чиқарилади. Фаришталар хайрон бўлиб, шунча яхшилиги зое бўладими? – дейишганида, “Унинг топганини асли ҳаромдан эди, сарфлаганлари ҳам ўшанинг фойдасидан бўлган эди. Аллоҳнинг ҳузурида фақат покиза нафақалар қабул бўлади” дейилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat