Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сочни пастки қисмларини қиртишлаш

12:24 / 17 август | Bekod Abduxalilov | 539
Ассалому алайкум! Сочни пастки қисмларини қиртишлаб олмаслик ҳақида ҳадис борми? Бўлса мазмунини тушинтириб берсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, бор.
* Қазаъ – сочнинг бир қисмини олдириб, бир қисмини қолдириш. Бу асосан болаларда қилинган. Бу иш ғайридинларнинг одати бўлгани ва хилқатни ўзгартиришга ўхшагани учун ундан қайтарилган. 

حَدَّثَنِي مُحَمَّدٌ قَالَ: أَخْبَرَنِي مَخْلَدٌ قَالَ: أَخْبَرَنِي ابْنُ جُرَيْجٍ قَالَ: أَخْبَرَنِي عُبَيْدُ اللهِ بْنُ حَفْصٍ: أَنَّ عُمَرَ بْنَ نَافِعٍ أَخْبَرَهُ، عَنْ نَافِعٍ مَوْلَى عَبْدِ اللهِ أَنَّهُ سَمِعَ ابْنَ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا يَقُولُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  يَنْهَى عَنِ الْقَزَعِ. قَالَ عُبَيْدُ اللهِ: قُلْتُ: وَمَا الْقَزَعُ؟ فَأَشَارَ لَنَا عُبَيْدُ اللهِ قَالَ: إِذَا حَلَقَ الصَّبِيَّ وَتَرَكَ هَا هُنَا شَعَرَةً وَهَا هُنَا وَهَا هُنَا. فَأَشَارَ لَنَا عُبَيْدُ اللهِ إِلَى نَاصِيَتِهِ وَجَانِبَيْ رَأْسِهِ. قِيلَ لِعُبَيْدِ اللهِ: فَالْجَارِيَةُ وَالْغُلَامُ؟ قَالَ: لَا أَدْرِي هَكَذَا قَالَ الصَّبِيِّ. قَالَ عُبَيْدُ اللهِ: وَعَاوَدْتُهُ، فَقَالَ: أَمَّا الْقُصَّةُ وَالْقَفَا لِلْغُلَامِ فَلَا بَأْسَ بِهِمَا، وَلَكِنَّ الْقَزَعَ أَنْ يُتْرَكَ بِنَاصِيَتِهِ شَعَرٌ، وَلَيْسَ فِي رَأْسِهِ غَيْرُهُ، وَكَذَلِكَ شَقُّ رَأْسِهِ هَذَا وَهَذَا  

Менга Муҳаммад сўзлаб берди:
«Менга Мухаллад хабар қилди: «Менга Ибн Журайж хабар қилди: «Убайдуллоҳ ибн Ҳафс менга хабар қилдики, Умар ибн Нофеъ унга Абдуллоҳнинг мавлоси Нофеъдан ривоят қилиб хабар қилишича, у Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қазаъдан қайтарганларини эшитдим», деяётганини эшитган экан.
Убайдуллоҳ деди: «Қазаъ нима?» деган эдим – Убайдуллоҳ бизга ишора билан кўрсатди. – «Боланинг сочини олдириб, мана бу ерида, мана бу ерида ва мана бу ерида қолдирса...» деди». Убайдуллоҳ шундай деб, пешонасига ва бошининг икки тарафига ишора қилди.
Убайдуллоҳга: «Қиз болага ҳам, ўғил болага ҳамми?» дейишди. У шундай деди: «Билмайман, (Умар ибн Нофеъ) шундай, яъни «боланинг…» деб айтган. Ундан қайта сўраган эдим, «Аммо ўғил болага ҳайдаркокил ва энса сочининг зарари йўқ. Лекин «қазаъ» – бошида пешона сочидан бошқасини қолдирмасликдир. Шунингдек, бошининг у ер бу ерини очиб қўйиш ҳам», деди». 
(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat