Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таровеҳдаги ҳолат ҳақида

00:00 / 03.08.2011 | eski savollar | 3491

Ассалому алйкум! Шайҳ ҳазратлари бизда иккиланиш пайдо бўлиб қолди, бунга ечим топиб берсангиз. Таровеҳ намозида орада таровеҳ тасбеҳи ўқилади, шунда “Ла илаҳа иллаллоҳ” деганда ҳамма жўр бўлиб айтади. Ҳамма жамоатларда ҳамма масжидларда шундайлигини кўрамиз, лекин бизда бир инсон бунга қаршилик қилмоқда. Имом хатибимизга айтсак у инсон сизнинг кўрсатмангизга амал қилар экан. Имом хатибимиз буни нимаси ёмон бундан қайтаршлик яхши эмас деди. Ла илаҳа иллаллоҳ дейишдан қайтарган одам диндан чиқиб қолмайдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат буни жамоатга ўқиб бераман албатта.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Менимча, у одам лаа илаҳа иллаллоҳудан эмас, уни таровеҳнинг тасбиҳида жўр бўлиб айтишдан қайтарган бўлса керак. Кишиларни кофирга чиқаришга шошилмасаларингиз бўларди. Бу оддий ва содда гап. Аммо сизларга ўхшаш бошқачасига олса, жиддийлашиб кетади. Аввало таровиҳда тасбиҳ айтиш одамларнинг одати, шариатнинг ҳукми эмас. Кейин уни бир киши айтадими, кўпчиликми деган гапнинг чиқиши ҳам ўринсиз. Бунинг устига ўша ишда бир жойини ундай ёки бундай қилиш ҳақида жанжал чиқиши жуда ҳам ёмон. Жамоат нимага одатланган бўлса, шуни қилинглар. Аслида имом домла ҳал қилиб, бир гапни айтишлари яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat