Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота онадан хабар олиш

20:07 / 21 август | Sitora | 285
Ассалому алайкум! Исломда ота-она зиёрат қилиш савоб дейилади. Ота онамизга қанча яхшилик қилсак ҳам уларни қилган меҳнатларини ҳаққини узолмаймиз. Эримизни рози қилиш биз муслима аёллар учун савоб, лекин ота онамиздан хабар ололмасак, уйига 2та иссиқ нон кўтариб, ойлаб бормасак, эр уйига келиб хабар олишса эр энсасини қотириб ёқтирмаса, биза аёллар нима қилишимиз керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ота-онанинг хизмати ҳам вожиб. Агар ўғил фарзандлари бўлмаса қизларининг зиммасига вожиб. Қизларига эҳтиёжлари тушган вақтда эрининг розилиги шарт эмас, хизматларини қилиш вожиб. “Фатавои ҳиндия” китобида ота-она юролмайдиган ҳолатга тушишса, қизларидан бошқа фарзандлари бўлмаса қизларини зиммасига хизматларини қилиш вожиб дейилган. Хоҳласин эр ўз маблағидан берсин ёки хотини маблағ топиб уларга сарфлашлашига рухсат берсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat