Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳу ва маг'фирот, Устоз Аллоҳ мо'минларга фарз қилган ушбу Муборак Рамазон ойи сизга ва жамоангизга муборак бо'лсин, агар саволим ноо'рин бо'лса олдиндан узр со'райман.Биз иншааллоҳ шу хафталарга Шахрисабздан Тошкентга сафарга чиқмоқчимиз (яъни устохонада о'хшатадиган нарсаларнинг эхтиёт қисмларини олиб келиш учун) ва о'ша куннинг о'зида яна қайтамиз. Агар ро'за тутадиган бо'лсак ҳолдан тойиб чидолмаслигимиз мумкин. Бизнинг бу чиқишимиз сафар ҳисобланадими ва о'ша куни ро'за тутмасак бо'ладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қасддан очганга кирмайди. Чунки сизлар қасддан эмас, ночорликдан очган бўласизлар.