Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кофир ёки гуноҳкор?

00:00 / 12.08.2007 | eski savollar | 2748
Ассаламу алайкум шайх ҳазратлари.Мени бир савол анчадан бери қийнаб юрибди. Илтимос шу масалага аниқлик киритиб берсангиз.Алҳамдулиллаҳ ибодатдаман, устоздан тажвид илмини ўрганмоқдаман. Лекин илгари кўпчилик "мусулмон"лар қатори мен ҳам ўзимни мусулмонман деб, ароқ ичиб юраверардим. Ҳатто тостлар айтвотганда "ба нияти шифо", ҳатто "Қуръонда ҳам оз миқдорда инсонларга фойдаси бор деган оят бор" (Бақара сураси 219-220 оятларини назарда тутгандим), "ароқнинг юракка фойдаси бор" деган гапларни айтардим. Яқинда, бир имомнинг маърузасини тинглаётганда, ким ичкиликни доимий равишда ичса, ҳамда юқорида мен айтиб юрган гапларга ўхшаш гапларни гапирса диндан чиқади, муртад ҳисобланиб, агар хотини бўлса ўртага талоқ тушади, деган гапларини эшитиб қолдим. Ўзим уйланганман, бир фарзандим бор. Шу маърузани тинглагандан кейин ўйлаб, сиқилиб юрибман. Нима қилай? Хотиним билан никоҳимни қайтадан ўқитайми? Юқорида айтилган гапларга ўхшаган гапларни айтган инсон ростдан ҳам кофирми ёки гуноҳкор ҳисобланадими?Шунга аниқлик киритиб беринг, илтимос.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур гапларни куфрга олиб боришини билмай айтса, гуноҳкор бўлади. Сиз аввалги айтилган гапларингизнинг оқибатини билмай айтган бўлсангиз, тавба қилинг ва қайта мазкур гапларни тилга олманг.

Топ рейтинг www.uz Openstat