Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отага меҳр бўлмаса

11:20 / 24.08.2019 | Farhod | 2508
Ассалому алайкум! Биз оилада кўп фарзандлармиз. Отам ёшлигимизда тарбиямизга жуда қўпол муомалада бўлган. Арзимаган нарсага ёшлигимиздан жуда қаттиқ калтаклаб катта қилди. Арзимас нарсага ҳам ураверарди. Мана вояга етдик, уйландик, фарзандларимиз бор. Лекин қалбимда тарихим саҳифаларида "қора" нимадир қолиб кетган. Отам билан бир жойда ўтириб кўзларига қараб бемалол гаплаша олмайман. Ўзимни олиб қочаман. Ўз ўзимдан бирор нарса олиб келиб ёки ишларига ёрдамлашиб кетолмайман. Бир чеккада қараб тураман. Айтганларини базида қилмайман. Фақат бирон нарса сўрасалар жавоб бераман. Ёки базида қилаётган ишингиз нотўғри деб кўйявераман. Бир неча йил олдин отам катта миқдорда фоизли қарзга ботди. Ўзим ишлаб тўлайман деб россияга кетди. Лекин иш бўлмади шекилли тўлай олмади. Мажбурликдан банкдан кредит олиб қарзларини ёпдим. Россиядан қайтгач уйга келиб мени намоз ўқиётганлигим учунми уялганлариданми намозга кирдилар. Аллоҳ ҳидоят берди. Отам қайси ишга қўл урмасин шу иш ўхшамайди. Барака қочади. Аниқ биламан бир неча бор кузатганман. Бизни ишларимизга ҳам аралашиб унақамас бунақа деб фақат нолийверадилар. Натижада отам аралашган иш ўхшамайди. Одатда, фақат деярли барча нарсадан ношукрлик қилаверадилар. Ношукрлик-нематни қирқишини биламан. Маслаҳат берганим билан аниқ фойдаси йўқ. Базида ишлаш учун чет элга кетаман дейдилар. Борсалар намоз қолиб ичкиликка бериладилар. Сезаман. Кетсалар ишимизда ўсиш бўлади. Баракаси бўлади. Ўйлайманки мени отамга нисбатан ҳатти ҳаракатим ёшликдаги тарбиядан деб ўйлайман. Отамдан ўзимни узоқ тутишим боиси ҳам шудир. Ўзимни мажбурласам ҳам шу аҳвол. Саволим шундан иборатки. Ота-она нотўғри тарбия берган бўлса, фарзандда меҳр бермаган бўлса, фарзандни айби нимада? Отамга бу муомалам учун Аллоҳ олдида гуноҳкор бўламанми? 2. Фарзанд ота-онадан қолган қарзни қийинчиликлар ила бўлсада тўласа бунинг учун ажрлар борми? 3. Отамни ношукурлигини қандай даволаш мумкин. Ёки чет элга кетишларига рухсат берайликми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу сизга имтиҳон. Аллоҳ таоло отангизга, сиз учун дуо қилса ижобат, юзига муҳаббат билан қарасангиз қабул бўлган ҳаж ва умрани савобини ёзадиган мартабани бериб қўйган. Шайтон сизга бу савобни осонликча беришга йўл қўядими? У ўтган барча нажосатларни ковлаб, сизда нафрат уйғотиб, ўша савобдан маҳрум қилгиси келади. Ҳой, билинки, отанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси шак-шубҳасиз ижобат. Йўлини топиб дуосини оладиган ишларни қилинг. Отангиз нима бўлса ҳам ўзига қўйинг, халқимизда “тўнғиз бўлса бойлаб боққин” деб бекорга айтилмаган. Ўша отангизни бир бор назаридан қолсангиз жаннат сизга ҳаром бўлишини билсангиз эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat