Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Интернетда тарғиб қилинаётган жинсий алоқа

11:01 / 24 август | Abduvohid | 759

Ассалому алайкум! Кўпгина интирнет тармоғида хар хил нарсалар келади. Шулардан бири мени ажаблантирди аёл кишида хайз келган пайтда аёли билан қўшилса аёл кишида ўша пайтида бўладиган оғриқ бўлмас экан. Шу тўғрими? Бу гуноҳ эмасми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳаром амалга тарғиб қилишдир. Агар ўша вақтда бола бўлиб қолса ўша бола хунаса бўлади. У иш ҳаром! Бу ишни ҳалол деган одам кофир бўлиб қолади. Инсон фойда экан деб ҳаромга булғанмаслик керак. Ўша пайтда аёлнинг бачадони илжираб туради. Кўплаб ўсимта касалликлари ўша пайтда қилинган яқинлик натижасидан бўлади. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади: 

وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الْمَحِيضِ قُلْ هُوَ أَذًى فَاعْتَزِلُواْ النِّسَاء فِي الْمَحِيضِ وَلاَ تَقْرَبُوهُنَّ حَتَّىَ يَطْهُرْنَ فَإِذَا تَطَهَّرْنَ فَأْتُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ أَمَرَكُمُ اللّهُ إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّرِينَ۝ 

Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: «У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Пок бўлмагунларича уларга яқинлашманглар. Қачонки пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни севадир ва покланувчиларни севадир», – деб айт. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَتَى حَائِضًا أَوِ امْرَأَةً فِي دُبُرِهَا أَوْ كَاهِنًا فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳайзли аёлга яқинлик қилса ёки аёл кишининг орқасидан яқинлик қилса ёхуд фолбинга борса, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди», дедилар».
Термизий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat