Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лўли сехр жоду ҳақида

10:01 / 24.08.2019 | Xondamir | 2832
Ассалому алайкум! Устозлар, бир йил олдин уйимизга бир лўли келиб, уйинда сехр амал қилинган, мен кўрсатган ерни ковласанг бир қора хотин сехр қилган матох чиқади деди. Шуни олиб ташламасанг ишинг юришмайди деганди. Мен унга ишонмасдан лўлини кетказворгандим. Яқинда бошқа бир лўли келиб уйизга бир эркак ва бир аёл сехр кқилинган матох кўмган, мен супурги билан кўрсатган ерни ковласангиз чиқади шуни олиб ташланг, эвазига хеч нарса сўрамайман, холис Аллоҳ учун сизларга яхшилик қилмокчиман деди. (Укам 32 ёшга кирди уйламоқчимиз лекин илгари бўлмаяпти оиламиздаям қандайдир тушунмовчиликлар бўляпти ишларимиз хам юришиб кетмаяпти). Мен бу сафархам лўлига ишонмадим ва кетказвордим. Мен бир ривоятни эсладим: бир мусулмон очиқ денгизда бир ўзи чўкаётган холда эди шунда бир қайиқда бир одам келиб уни қутқармоқчи бўлди шунда чўкаётган мусулмон керакмас мени Худо қутқаради деб қайиқчини кетказворади. Бироздан кейин бошқа қайиқчи келиб уни қутқармоқчи бўлади мусулмон уни хам рад этади ва мени фақат Худо қутқаради дейди. Кейин мусулмон чўкиб ўлади. Мусулмуннинг рухи эй Худо мени қутқаради деб Сенга ишонгандим лекин сен мени қутқармадинг дейди. Шундан сўнг бир фаришта келиб Худо сени қутқариш учун иккита қайиқ жўнатди лекин ўзинг рад этдинг дейди. Мени саволим шуки мен хам шу мусулмон сингари ўзимга-ўзим жабр қилмаяпманми? Илтимос бизга маслахат беринглар нима килишимиз керак. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Жавобни телеграмдаги Фотиҳа.уз каналилардахам ёзсанглар бошқа мусулмонларга хам фойдаси бўлади деб ўйлайман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша лўлининг гапига ишондингизми? Ўша мато лўли кирган ҳамма уйлардан чиқишини билмайсизми? Уни айтган гаплари ҳар бир кирган хонадонига айтилади. Кулгили томони, эри йўқ аёлни уйига кириб “агар шу ишни қилмасангиз эрингиз сизни талоқ қилади” деганига нима дейсиз?

 Фотиҳа.уз каналини бизга алоқаси йўқ. Бизни каналимиз Savollar.islom.uz  яъни https://t.me/savollar_kanal . Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat