Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозларимга оид саволлар

14:49 / 24.08.2019 | Dilshod | 2859
Ассалому алайкум! 1) Маълумки, шаҳарда жойлашган хонадонларда азон айтмасдан намоз ўқиш макруҳ эмас, масжидда айтилган азон кифоя қилади. Ушбу ҳолатда азонни эшитиш-эшитмаслик аҳамиятга эгами, эшитмаса ҳам кифоя бўладими? 2) Намоз вақти кириши билан азон эшитилмаса камида 4 дақиқа ўтказиб (азон айтилишича кетадиган вақт), ундан сўнг иқомат айтиб намозимни бошлайман. Шу тўғрими ёки бундан афзалини ўргатсангиз. 3) намоз сўнгидаги салом жаҳрий бўлиши керакми? 4) намозни жаҳрий ўқиётган вақтда, овознинг бироз чиқмай қолиши, бир оятнинг ярми жаҳрий ярми махфий бўлиб қолишининг ҳукми қандай? 5) намоздаги махфий ёки жаҳрий ўқиш тартиби фақат қироатга таалуқлими ёки барча такбирларга ҳам дахлдордир, яъни Сано дуоси, аузибиллаҳ, басмала ва такбирлар ҳам бир хилда махфий ёки жаҳрий айтиладими? 6) бир кунда бир мартта савол беришимиз мумкинлигини ёзгансизлар, бир марттада бирнечта савол беришимизда ҳийла қилган бўлиб қолмаймизми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Гоҳида эштилиб турса бўлди. Ҳар вақтникини эшитиш шарт эмас.
2). Фарқи йўқ.
3). Жаҳрийда имом жаҳрий, қолган намозларда ҳамма ўзи эшитадиган даражада.
3). Сиз олдин жаҳрий билан махфийни фарқини китоблардан ёки сайтимиздаги жавоблардан ўқиб билиб олинг.
5). Қироатдан бошқаси махфий айтилинади.
6). Аслида савол-жавобларни ўқиётган бўлсангиз одамлар юз бор сўралган саволни ҳам яна сўрайверишади. Жавоб бермасангиз ўзини таҳқирланган деб ўйлайди. Жавоб берувчини вақтини олиши, муҳим ишларидан қолиши хаёлига ҳам келмайди. Аллоҳ ҳаммамизни ислоҳ қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat