Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

шамсиддин

00:00 / 19.08.2007 | eski savollar | 527
Ассаламу Алайкум Шайх ҳазратлари сизга бир савол билан мурожат қилмоқдаман бир биродаримиз пайғамбаримиз (сав) қўлларини очиб доу қилганларида юзларига сурмас эдилар деб қолди, агар биз ҳам шундай қилсак суннатга амал қилиб савобга эришамизми йўки биродаримиз ҳато габирганларми шу ҳақда малумот берсангиз. олдиндан Раҳмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўша биродарингиздан айтган гапига ҳужжат сўранг. Ким кўринган бир гапни айтса, унинг ўзига индамай кетиб, бизнинг бошимизни айлантирманг.Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон дуода икки қўлларини кўтарсалар уларни юзларига суртмасдан туриб қайтармас эдилар».Дуонинг одобларидан бири икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин қўлларни юзга суртишликдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat