Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ислом ва Оила

00:00 / 23.08.2007 | eski savollar | 998
Ассалому алайкум Хурматли Хазрат жаноблари, авваламбор кимматбахо вактингизни бизларга ажратиб ёзган саволларимизга жавоблар ёзганингизга катта рахмат АЛЛОХ узи кабул килсин. Мен Наманган вилояти Наманган шахридан Тулкинбойман, ёшим 23 да оилада катта фарзандман, «форумга» кириб сизни безовта килишимдан сабаб АЛЛОХга хамдлар булсин узи бизга мухаббат килган экан узини танитиб, узига ибодат киладигин килиб калбимизни узини ИМОН нури билан тулдириб куйибди иллохим килаётган ибодатларимизни узи бенуксон берио кабул килаётган булсин. Нимадан бошлашга хам хайронман? Хазрат мени сизга ёзаётган саволим шундан иборатки ману шу олдин санаб утган улуг неъматларни отам ва онамга АЛЛОХИМ хали насиб килмагани тугрисида. Отамни тугилган йиллари 1963 онамники 1965 йил. Мен олдинлари уларга гапирар эдим – Намоз укинглар АЛЛОХНИ олдида жавобгар буласизлар деб гапира эдим лекин кейин билсам ота онага панд-насихат килиш маслахат беришдан шариатимиз кайтарган экан на илож хозир бу нарса тугрисида хеч нима гапира олмайман факат АЛЛОХни узидан хар намозимда шуни жуда куп сурайман. Кулимдан келгинча уйга жуда куп адабиётлар олиб келдим шу жумладан узингизни айри китобларингиз, хозирда чикаётган турли хил дискларни, лекин хидоят факат АЛЛОХДАН экан таъсир килмади. Хазрат мен куп уйлайман агар ХУДО узи асрасин шу холатларида бу дунёдан утиб кетсалар холлари не кечар экин, ахир АЛЛОХ бунга катта азобларини ваъда килганку. Бошим жуда каттик котган. Мен хали уйланмаганман АЛЛОХ насиб килса ниятимиз бахорда ИНШААЛЛОХ сизни хам таклиф килиш энг катта орзуларимдан бири. Шариатга мувофик уранган хижобли такводор оилани кизини олиш ниятиб бор ота-онам бунга эътирози йуку-я лекин узлари буни аксику Хазрат? Эртага бир жойга борсак онаси очик экан мен унака жойга кизимни бермайман дейдику такводор оила ота-онаси чунки мен хам уни урнида шунака килган булар эдим. Буларку майли энг охирги масала, лекин узларининг охиратларичи кабрдаги ахволларин уйласам шунака сикиламан ахир кандай булишса хам ота-онам яхши кураман хурматларини жойига куйиш менга хам карз хам фарзку. Домла сиздан АЛЛОХ учун илтимос шу саволимга кенгрок жавоб кайтарсангиз деган умиддаман. Бир масжиднинг имом хатиби билан якиндан танишман отам хам яхши танийдилар шу домлага хам бирмарта айтган эдим эхсон тарикасида чакирсамда шу мавзуда маъруза килиб берсангиз десам улар куйинг Тулкинбой барибир отангиз сезадилар ва кунгилларига келиши мумкин деб жавоб бердилар. Умидимиз факат АЛЛОХнинг узидан шоядки барчамизга хидоят килса жанатлар каторидан килиб киёмат куни кавм-кавм булиб жанатига мехмон булишига насиб килса. Хазрат илтимос менга бир маслахат берсангиз хатни узингиз укиб жавоб ёзасиз деган умиддаман . Ота-онамни ва барчамизни хаккимизга берио бир дуво килиб куясиз деган умидда Хурмат билан, Тулкинбой Эркинжон угли Гозибоев Хатолар учун олдиндан узур АЛЛОХ узи кечирсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ барча қотори сизнинг ота-онангизни ҳам ҳидоятга бошласин. Имом домла нотўғри иш қилган. Сиз ота-онангизга насийҳат қилишни бошқалардан ҳам, агар иложи бўлса, уларга гап ўтадиган одамлардан илтимос қилинг. Аллоҳнинг Ўзи ёрддамчи бўлсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat