Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чақалоққа азон айтиш сабаби

00:00 / 12.08.2011 | eski savollar | 3319
Ассалому алайкум. Ҳазрат, ҳар бир инсон боласи туг'илганида öнг қулог'ига азон, чап қулог'ига иқомат айтилади. Буни сабабини ба'зи илмли кишилар:"Бу азон инсон боласини öлганида жанозаси учун айтилади, чақалоққа азон айтиш билан уни öлими орасида Аллоҳга ибодат-бандалик бöлиши учун айтилади" деган ма'нода гапирадилар. Биз ҳам биламизки азон билан намоз орасидаги вақт улуг', дуо қабул бöладиган вақт деб.. Шунинг учун бу вақтни қадрлаймиз. Инсон боласи ҳам туг'илганида азон айтилишида унинг ҳаёти ушбу вақт орасига қиёс қилиниши тöг'рими? Жавобингиз учун раҳмат! Агар дийнга тöгри келмайдиган савол берган бöлсак олдиндан узр сöраймиз...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу гаплар тўғри эмас.Янги туғилган боланинг қулоғига азон ва такбир айтиш ота-онанинг бурчи, боланинг ҳаққидир.Азон илоҳий мадҳия эканлиги барчага маълум. Бу ишнинг фазли қанчалар улуғлигини ҳамма яхши билади. Азон айтилган жойда барака бўлади, азон айтилган жойдан шайтон қочади. Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги туғилган болаларнинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтганлар ва умматларига шундай қилишни тавсия қилганлар. Янги туғилган боланинг қулоғига азону такбир айтишда гўзал рамз ва маъно бор. Унда, бу бола янги туғилди, ҳали қулоғига ҳеч қандай овоз киргани йўқ. Унинг қулоғига дастлаб кирадиган овоз «Аллоҳу Акбар!» бўлсин, илоҳий мадҳия бўлсин, токи бу бола доимо яхши овозларни, улуғ сўзларни эшитиб юрсин, деган орзу-умид бор.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ўзлари болалар¬нинг қулоғига азон айтганлар.Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима розияллоҳу анҳо Ҳасан ибн Алийни туққанида унинг қулоғига намознинг азонини айтаётганларини кўрдим».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.Ушбу ҳадиси шарифга биноан, янги туғилган фарзанднинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтмоқ мандубдир. Янги туғилган боланинг қулоғига кирган биринчи нарса Аллоҳнинг зикри бўлиши қандай ҳам яхши. Албатта, бу улуғ нарсанинг ўзига яраша баракаси бўлади.Бундан ташқари, боланинг қулоғига азон ва иқома айтишнинг яна бир ҳикмати бор.Ҳусайндан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кимнинг боласи туғилса-ю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён зарар етказа олмас», – дедилар».Абу Яъло ривоят қилган.«Умму Сибён» болаларга зиён етказадиган жин тоифасидир. Унинг қиладиган иши гўдакларга зарар етказишдан иборат. Аммо, боланинг қулоғига азон ва такбир айтиб қўйилса, мазкур жин болага зарар етказа олмай қолади. Бунинг устига, азон ва такбир боланинг қалбига, бутун вужудига яхши таъсир қилишидан умидворлик ҳам бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat