Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ масаласи

10:37 / 31.08.2019 | Абдукарим | 2458
Ассалому алайкум! Шайх хазратларини "Бахтиер оила" китобларида, киноя талоқ ниятга қаралади деб ўқидим. Шундан сўнг мусулмонлар идораси фатво бўлимига хам бордим. Уларни айтишича талоқ ниятида айтмаган бўлсайиз, талоқ тушмайди дейишди. Иккинчи марта никох ўқитганимда хам "чиқ кет" (талок ниятида айтмаганман, ўшанда аёлимни тийиб қўйиш учун) деганман. Биламан у дунёда ман учун мусулмонлар идорасидагилар ёки бошқалар эмас балки ўзим жавоб бераман. Ман ахмоқ билиб билмай гапирганим шунақа ахволга тушиб ўтирибман. Талоқни ният қилмай айтилган бўлсада талоқ тушадими? Балки иккинчи маротаба никоҳ ўқитганимда хам талоқ тушмагандир.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Чиқ, кет сўзини айтаётганда талоқ қўйишни ният қилмаса талоқ тушмайди. Сиз ишингизни бирор ҳақиқий аҳли илм ҳузурида томонлар гувоҳлиги ва жонли мажлисда ҳал қилиб олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat