Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзандга исм кўйиш кимнинг вазифаси?

00:00 / 12.08.2011 | eski savollar | 1042
Ассалому Алайкум! Саволим шундан иборат: маълумки, биз ўзбекларда фарзанд дунёга келганда унга исм кўйишда нафакат унинг ота-онаси, балки бувиси ёки буваси хам ўз маслахатларини беришади. Лекин баъзи оилаларда янги ота бўлмиш ўз фарзандига ният килиб исм кўймокчи бўлганда унинг отаси (тугилган фарзанднинг буваси) ёки онаси (тугилган фарзанднинг бувиси) ўз тазйикини ўтказган холда, "чакалокка биз исм кўямиз, сен кейинги фарзандларинга ёки набираларинга исм кўясан" каби хазиломус сўзларни айтиб ўзлари истаган исмни кўйишади. Ота-онани норизо килиб уларнинг райини кайтариш эса яхши эмас.Бу борада исломда нима дейилган, фарзандга исм кўйиш кимнинг вазифаси, юкоридаги вазиятда ўз фарзандига ўзи ният килган исмни кўйиш ота-онага хурматсизлик килинган, яъни гунох хисобланадими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳурматсизлик қилинган бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat