Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пул олди бердиси

00:00 / 28.08.2007 | eski savollar | 582
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВАРОХМАТУЛЛОХИ ВАБАРОКАТУХ Шайх хазратлари!!! Мусулмон ахлининг тушунмай колган саволларига жавоб бериб,уларни нотугри йулдан кайтаришликка сабабчи булганингиз учун АЛЛОХ сиздан рози булсин!!! Мен сиз билан муомалада булишдан жуда хам хурсандлигимдан кузимда еш билан сизга езмокдаман!!! Биз отамиздан жуда эрта ажралганмиз,АЛЛОХ улардан рози булсин!!! Узим Куконданман.АЛЛОХ шукрким бизни онажонимиз харом лукмадан,елгон гапиришдан тийиб тарбия килдилар!!!Савдо ишларини бошлаганимдан кейин, хар ишимда исломга тугри юришга кулимдан келганича харакат килиб келдим,билмаганимни КУРЪОН ва ХАДИСга солиштириб еки илмлирок одамдан билиб олардим!!! Сизга мурожат килмокчи булган масала эса,мени ва купчиликни кийнаб куйди!!!Мен сиз халолми деб суралганда йук деб жавоб берган иш,яъни пулни 80% га олиб 85% сотиш билан шугулланар эдим,АЛЛОХга хамдлар булсин, буни бугун билиб олдим!!! АЛЛОХ гувох ишни бошлаганимда,бу ишни халол эмаслигини билмас эдим,ИНША АЛЛОХ бу иш билан бошка шугулланмайман!!!Лекин билмай юрган пайтимдаги бир вокеа булган эди,шу масалани ечиб берсангиз жуда купчиликнинг бахри дили очилишига сабабчи булардингиз!!!Уша кезларда мен бир биродаримдан 80%га пул сотиб олдим,шу пулни бошка бировга сотиб,пулини биродаримга бериб юбордим,у биродаримиз хам, мен танимаган,узининг танишидан сотиб олган экан,унга бериб юборган,у эса охирги одамга берган.Кейин билсак,шу охирги пул етиб борган одам, бу пулни бировнинг хисоб ракамидан угирлаган экан ва хамма пулларни олиб кочиб кетган. Кейинчалик буни давлат билиб колиб бизни хисоб ракамимиздаги пулларни тортиб олиб,угирлик пулни жойига кайтарди.Давлат олиб куйган пулларнинг ичида бошка одамларнинг хам пули бор эди,мен шуларни хам узим тулаб юбордим,кискаси хамма пулларни тулаш мени бир узимга колиб кетди.Тулаганимча туладим,лекин микдори куплигидан фирмамиз рахбари хам камалиб колди.АЛЛОХга шукр ризки у ердан узилган экан,бир йил деганда чикиб келди ва у ерда килган хамма харажатларини яна мени зиммамга юклади,уни хам узим туладим.Бу пуллар кимни кулидан утган булса хамма маълум микдордаги фойдасини куйиб менга утказган.Шунинг учун пулни менга сотган биродарим билан шахримиз уламоларига борган эдик,улардан хар хил фикр чикяпти.Бирлари бу иш Казовий иш,биродарингиз эса даллол экан сизнинг зарарингизга шерик була олмайди дейишса,бирлари,шу зарар менга биродарим оркали булгани учун,хамма зарарни уртадан булиниши керак дейищди.Шунинг учун мен сизга мурожат килишга карор килдим.ИСЛОМ ХАК ВА БУЮК!!! УНИНГ ХУКМИ СУЗСИЗ БАЖАРИЛИШИ ШАРТ!!!Шу зараримни мен биродаримдан сурашга хаклиманми? Агар хакли булсам канчасини? Агар олишим мумкин булмаса нимага?АЛЛОХ СИЗДАН ВА АХЛИ МУСУЛМОНГА СИЗДАЙ ОЛИМ ФАРЗАНДНИ ТАРБИЯ КИЛИБ БЕРГАН ОТА ОТАНГИЗДАН РОЗИ БУЛСИН ВА БИЗГА ХАМ СИЗДАЙ ФАРЗАНДЛАР АТО ЭТИШИНИ АЛЛОХДАН ДУО КИЛИБ БЕРИШИНГИЗНИ СУРАБ КОЛАМАН!!! АССАЛАМУ АЛАЙКУМ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу қозилик иши деганларнинг гапи тўғри. Орада талаш бўлиб турган масалани бир тарафнинг гапини эштиб ҳукм чиқаришга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat