Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафда болаларни ўрни

17:06 / 06 сентабрь | Gunohkor_banda | 213
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар бир масалада ёрдам берсангизлар, ўғлим бор 12 ёшни тўлдириб 13 ёшга қаради, алҳамдулиллаҳ намоз ўқишни билади, имкон қадар билганларимни ўргатяпман. Ўғлимни жамоатга масжидга бирга олиб чиқа бошладим, 6чи майда қўйилган "масжид ва болалар"видеога асосланиб унда айтилиша бола намоз тахоратни билса болани намози дуруст ва сафда туриши жойиз ва бундай болани сафга қўшмаслик орқароқ сафга ўтказиш жойиз эмас дейилган, уни ёнимда сафда бирга туриб намоз ўқир эдик, жамоатдагилар ўғлимни кейинги сафга ўтказишни, сафдагиларни намозини макрух булишини айтишар эди мен хар сафар тушунтиришга ҳаракат қилар эдим бўлмади, фитна бўлмасин деб ўғлимни кейинги сафга ўтказдим 1, 2 намозлардан кейин ўғлим кейинги сафда намоз ўқиб бўлмайди болалар бир бири билан сўзлашиб кулиб халақит беради деди, сўнг орқароқда сафни охирида ўғлим билан бирга туриб ўқий бошладим, шунда ҳам ўғлимни кейинги сафга ўтказишни айтардилар, ўғлимдан бошқа (10 ёшдан катта) болаларни кейинги сафга ўтказишмоқчи бўлишса тушунтиришга ҳаракат қилар эдим. Бир куни хуфтон намозига азон айтилгандан кейин нойиб имом сўз бошлади, хаммамиз масжидга жамоага савоб умидида келамиз жамоада баъзи инсонлар болаларни сафни ичига қўшиб одамларни намозини макрух қилади ундай қилманг деди ва мисол келтирди масалан 1000та савоб берилса сафда бола бўлса макруҳ бўлиб савоб 500 ёки 400 бўлади ва қиёматда одамлар ўша фарзандини сафга қўшган одамни ёқасидан олади ва сен фарзандингни сафга қўшиб бизни савобимизни камайтирдинг дейди деди. Намозга қомад тушила бошлаганда одамлар яна менга фарзандимни кейинги сафга ўтказишни айтардилар, жамоат билан ўқиган намозим охиргиси шу бўлди, хозир уйда аҳилларим билан бирга жамоа бўлиб ўқияпмиз. Утозлар мен хато иш қилдимми?шу тўғрида башқа далил ёки хужжатлар борми. Олдиндан раҳмат, Аллоҳ бизлардан рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ноиб имом нотўғри айтибди. Аслида болалар орқа сафда кулиб намозга кўпроқ ҳалал беришади. Шунинг учун уларни сафлар орасига олиш керак. Баъзи бирлар 2-3-4 ёшли болаларни ҳам масжидга олиб келишади. Бу мутлақо нотўғри, чунки у болалар у ерда намоз ўқишни ҳам ўрганишмайди. Шариатимиз етти ёшдан намоз ўқишни ўрганишга буюради. Намоз ўқишни ўрганиши учун олиб боришаётган бўлишса, намоз ўқиш учун онасининг ёнида қўйсин. Шунда тўғри ишни қилган бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётганларида қибла томондан келиб биринчи сафда туриб намоз ўқиганлар. Ўша вақта у зот ҳали 10 ёшга ҳам етмаган эдилар. Сиз айтган ҳолатдан келиб чиқадики, бу ерда икки тарафни ҳам хатоси бор. 7 ёшдан кичик болаларни масжидга келишида фойдасидан зарари кўпроқ бўлса, уйда қолдирганимиз яхши. Намозни ўргатишни уйда қилайлик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Масжиддан мажнун ва ёш болаларингизни йироқ қилинг” деган ҳадисларида айнан ўша етти ёшдан кичик, сийдикдан сақланолмайдиган ва тўпаланг қиладиган болаларни назарда тутганлар. Болаларимизни етти ёшдан кичик бўлатуриб масжидга олиб келиб фойда қиламиз деб ўзгаларга зарар қилиб қўймайлик. Ҳаким Ат-Термизий раҳматуллоҳи алайҳ “Мен балоғатга етгунимча етмишта муҳаддиса, муфассира ва фақиҳа аёллардан илм ўрганганман” деганлар. У ёшдагиларни аёлларга берайлик. Болаларимизни имом Бухорийга таққосламайлик. У зот каби масжид ҳурматини жойига қўядиган, намозхонларга ҳалал бермайдиган бола бўлса бош устига. Нафл бўлган таровеҳ намозида имом бўлиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat