Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Қизил товуқ" ширк амалми

00:00 / 31.08.2007 | eski savollar | 2872
Деҳқонободда бир табиб аёл бор экан. Уни эшитиб уйимиздагилар бориб келишди. Бувимни анчадан бери беллари, оёқлари ог'рийди. Табиб аёл муслима, беш вақт намоз о'қиркан. У аёл яшайдиган қилшлоқ ҳам мусулмонлар қилшлог'и экан. Бувимни текшириб, сизга о'лик жин теккан, эртага қизил товуқ олиб келинг дебди. "Қизил товуқ" уйимизда ҳам анча музокарага сабаб бо'лди.Бу менга қандайдир ширк амал бо'либ туюлаверди. Бувимни бормасликка ко'ндиришга ҳаракат қилдим аммо улар:"Сизлар ҳали билмайсизлар, бундай ишлар ширк эмас, мен ёшлигимда ҳам муллалар жин теккан одамларга шундай амаллар қилишган" дедилар. О'ша пайтда сизга хат ёзишимнинг имкони ё'қ эди.Амаким ҳам устозлари ҳам ба'зида касалларни шундай даволашини айтганларидан кейин, Аллоҳга таваккал қилиб борадиган бо'лишди. Эртаси куни ё'лга чиқишди. Табиб тирик товуқни олиб уни патларидан биттадан юлиб Қур'он о'қибди. Шайх ҳазратлари, бу ҳақда исломда бирор ко'рсатма борми? Агар бувимларнинг қилган ишлари ното'г'ри бо'лса, илтимос, буни яхшилаб тушунтириб берсангиз.Олдиндан миннатдорчилик билдираман. Аллоҳ сиздан рози бо'лсин. Раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳозирги пайтда бу саволни беришнинг ўзи кулгили. Бу нарсани диндан озгина хабардор одамлар аллақачон блиб олганлар. «Ҳадис ва Ҳаёт» китбининг «Тиб ва дам китоби» деб номланга алоҳида жузи чиқди. «Зикр аҳлидан сўранг» силсиласининг бир сонида бу масала атрофлича ёритилди. Бундан бир неча йил аввал «Ислом маънавий жиноятларга қарши» номли китобимизда ҳам бу иш ҳақида маълумот берилган. Бунинг устига барча масжидларда ваъзлар бўлиб турибди. Сал китоб ўқишни ҳам ўрганиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat