Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

луқмон сурасидан

00:00 / 16.08.2011 | eski savollar | 1686
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари!Узтоз шу оятда ута меҳрибон ва раҳмдил Роббимизнинг не'матларини чэксизлиги кузда тутилганми?وَلَوْ أَنَّمَا فِي الْأَرْضِ مِن شَجَرَةٍ أَقْلَامٌ وَالْبَحْرُ يَمُدُّهُ مِن بَعْدِهِ سَبْعَةُ أَبْحُرٍ مَّا نَفِدَتْ كَلِمَاتُ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ27 . Агар ер юзидаги дарахтнинг барчаси қаламлар бўлиб, денгиз–уни ортида етти денгиз мадад бериб туриб (сиёҳ) бўлса ҳам, Аллоҳнинг калималари битмас. Албатта, Аллоҳ азиз ва ҳакимдир.Аллоҳ таоло сизга сиҳат саломатлик,узоқ умр,куч қувват ато қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Агар ер юзидаги дарахтнинг барчаси қаламлар бўлиб, денгиз – унинг ортида етти денгиз (сиёҳ бўлиб) мадад берса ҳам, Аллоҳнинг калималари битмас. Албатта, Аллоҳ Азийз ва Ҳакиймдир.Одамлар билиб-билмай, турли-туман гапларни гапираверадилар. Лекин одамларнинг қурби, умри, имкониятлари чегаралангандир. Шунингдек, гапириш қувватлари ҳам чекланган бўлади.Аммо, Аллоҳ таолонинг илми, қудрати, имконияти чексиз бўлганидек, сўзлари ҳам чексиздир. Агар борлиқдаги ҳамма дов-дарахт қаламга айлантирилса ва дунёдаги барча сув сиёҳ қилинса, яна унга етти баробари қўшилиб ўша қаламлар ўша сиёҳларга ботирилиб Аллоҳнинг сўзлари ёзилса, қаламлар адо бўлади, денгиз-денгиз сиёҳлар ҳам тугайди, аммо Аллоҳ таолонинг сўзлари тамом бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat