Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқишда кийимнинг ҳолати

13:24 / 08 сентабрь | Nilufar | 1223

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен хамшираман, тунги навбатчиликда ишлайман. Беморларга шошилинч ёрдам кўрсатишим кераклиги боис баъзида кийим алмашишга вақт йўқлигидан оқ халатимда ўқийман. Муолажалар туфайли кийимимга дори сачраши мумкин. Шу кийимда ўқишим жоизми? Агар жоиз бўлса яна савол туғилади, муолажа вақтида спиртдан фойдаланаман. Намоз вакти бўлиб қолса тахоратим бўлса спирт теккан қўлимни ювиб ўқийверсам бўладими ёки тахорат олишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳоратингиз бўлса спиртни зарари йўқ. Сачраган дориларни ҳам таркибида шариат ҳаром қилган нарса бўлмаса уни ҳам зарари йўқ. Намоздаги кийимингиз масаласига келсак, баданингиз рангини кўрсатиб турадиган даражада шаффоф ва юпқа бўлмаслиги керак. Аммо одатда шифокорларнинг оқ халатларидан ичкаридаги бадани кўриниб туришини кўпчилик айтади. Баъзи бир ҳожи оталар ҳам оппоқ кўйлак-шалварларни кийиб чиқишади. Офтобда турса ташқаридан баданининг рангигача кўриниб туради. Бундай шаффоф кийимда ўқилган намоз дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat