Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илмсиз аёлни диндан гапириш

12:15 / 08.09.2019 | Arofat Nasriddinova | 2317
Ассалому алайкум! Қуйида сизга Қайноналар телеграм тармоғида фаолият юборувчи каналда судхўрлик қилишга фатво бериб ўтиришибди. Мен бу хусусда канал админига ёзиб илмсиз одам диндан гапириши зарарларини баён қилсам, ўзимни ҳақоратлаб қилиб аҳли илмларимизга ҳам ҳурматсизлик қилди. У аёллар сизларни телеграмда ўқишади, Аллоҳ рози бўлсин, бу ишларини хатари ҳақида насиҳат қилсангизлар. Бир оила озгина қийналиб қолиб судхўрлик йўли билан уй оламан деса, Шукрона хожи она деган аёл “Бу саволга жавоб беришга қўлимдан келганча маслахат беришга харакат қиламан. Аввалга замонда бундай уйлар олиш бўлмаган. Замона зайли билан бундай йўл билан уй олиш мумкин. Катта пули йўқлигидан уй сотиб ололмагач нима қилиш керак? Уйсиз, қийналиб квартирама-квартира юриши керакми?” – деди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Чала табиб жонга хатар, чала мулла иймонга хатар – дейилган. Аслида бу гап ҳадислардан олинган ҳикматдир. Ҳар бир соҳанинг ўз китоби, ўқитувчиси, имтиҳон олувчиси ва ижозат берувчиси бўлади. Муҳтарама “ҳожи она”ларимиз ўша китобларни мутахассислар ҳузурида ўқимаганликлари аниқ. Хатто у соҳага тегишли араб тилининг алифбосини билсаларда, бирорта матнни олдиларига қўйилса ўқиб таржима қилиб беролишмаса ҳам керак. Ўзбек тилидаги китобларни жуда кўп ўқисалар бу таҳсинга сазовор. Аммо бу нарса каналда туриб олиб саволларга жавоб беришга жуда-жуда озлик қилади. 

عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ 

Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».
Доримий ривоят қилган.
Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.
Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди.
Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган.
Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган.
Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat