Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳажжуддан сўнг ўқиган дуолари

14:57 / 11.09.2019 | Хабибулло | 2877
Ассалому алайкум! Мен ислом.уз сайтидан бир мақола укигандим. Бу маколада: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси турсалар, таҳажжуд ўқир, сўнг ушбу дуони айтар эдилар: «Аллоҳумма роббана лакал ҳамд, анта қоййимус-самавати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд, лака мулкус-самавати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд, анта нурус-самавати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд, антал ҳаққ ва ваъдукал ҳаққ ва лиқоука ҳаққ ва қовлука ҳаққ вал-жаннату ҳаққ ван-нару ҳаққ ва Муҳаммадун ҳаққ вас-саъату ҳаққ. Аллоҳумма лака асламту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва илайка анабту ва бика хосамту ва илайка ҳаакамту, фағфирлий ма қоддамту ва ма аххорту ва ма асрорту ва ма аъланту. Антал муқаддим ва антал муаххир, Лаа илаҳа илла анта». Намоз уқишни бошлаганимга хали кўп бўлмади. Ушбу дуони тахажжуд намозидан ташқари бошқа намозлардан сўнг ўқисам бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Буни одат қилиб олиб, у вақтда ўқиладиган бошқа суннат дуолар қолиб кетмасин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat