Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбаримизнинг сифатлари Инжилда зикр қилиниши

16:26 / 11.09.2019 | ODILJON KARIMOV | 1878

Ассалому алайкум Мазкур гап тўғрими: Исо алайҳиссалом ўз қавмига ундан кейин келадиган пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларини айтиб ўтган ва унга эргашишни таъкидлаган. Жавоб учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Соофф" сурасида марҳамат қилади: 

 وَإِذْ قَالَ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ يَا بَنِي إِسْرَائِيلَ إِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُم مُّصَدِّقًا لِّمَا بَيْنَ يَدَيَّ مِنَ التَّوْرَاةِ وَمُبَشِّرًا بِرَسُولٍ يَأْتِي مِن بَعْدِي اسْمُهُ أَحْمَدُ فَلَمَّا جَاءهُم بِالْبَيِّنَاتِ قَالُوا هَذَا سِحْرٌ مُّبِينٌ۝ 

6. Ийсо ибн Марямнинг: «Эй Бану Исроил! Албатта, мен ўзимдан олдин келган Тавротни тасдиқлаш ва мендан кейин келувчи Аҳмад исмли Расулнинг башоратини бериш учун Аллоҳ сизларга юборган расулман», деганини эсла. У аларга ҳақ билан келганда эса: «Бу очиқ-ойдин сеҳрдир», – дедилар.
Ушбу оятда Ийсо алайҳиссалом ўз умматларига айтган гаплар муҳим гаплар бўлиб, улар диний таълимотлардаги улкан масалаларни ўз ичига олади.
«Ийсо ибн Марямнинг: «Эй Бану Исроил! Албатта, мен ўзимдан олдин келган Тавротни тасдиқлаш ва мендан кейин келувчи Аҳмад исмли Расулнинг башоратини бериш учун Аллоҳ сизларга юборган расулман», деганини эсла».
Биринчи масала: «ўзимдан олдин келган Тавротни тасдиқлаш…» учун келганман», – демоқдалар. Масиҳий дини китобларида ҳам Ийсо алайҳиссалом тилларидан: «Мен номусни йўқ қилиш учун эмас, балки тўлдириш учунгина келдим», – дейилган экан.
Иккинчи масала: «...ва мендан кейин келувчи Аҳмад исмли Расулнинг башоратини бериш учун...» келганман», – демоқдалар. Аҳмад Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларидир. Аҳмад, Муҳаммад ва Маҳмуд исмлари Пайғамбаримизга ном бўлиб, «шукр», «мақтов» маъноларини англатувчи «ҳамд» сўзидан олингандир. Ийсо алайҳиссаломнинг ушбу башоратлари Инжилда ҳам келган. Юҳанно Инжилида: «Агар менга муҳаббат қилсаларингиз, васиятларимни тутинглар: мен отадан сизлар билан абадий собит бўлиш учун Форқилатни талаб қиламан», – дейилган. Лекин замон ўтиши билан роҳиблар кейинги нашрларда бу сўзнинг ўрнига бошқа сўз ишлатадиган бўлишган. Замондошларимиздан устоз Аҳмад Нажжор ғарб олимларидан бири доктор Карл Нилинудан:
– «Форқилат»нинг маъноси нима? – деб сўрасалар, у киши:
– Роҳиблар «мъази» деб айтишади, – дебди. Шунда устоз Нажжор:
– Мен роҳибдан эмас, балки юнон тили фан доктори Карл Нилинудан сўраяпман, – деб рад қилибдилар. Фақат шу гапдан кейингина ажнабий доктор:
– Бу сўзнинг асл маъноси «кўп шукр» – «ҳамд», – дебди. Сўнгра устоз Нажжор:
– Арабча «ҳамд» сўзининг «Аҳмад» шаклида ишлатилишига тўғри келадими? – десалар, доктор Карлу:
– Ҳа, – деб жавоб қилибди. Лекин шунчалик башоратлар бўлса ҳам, Аҳмад, яъни Муҳаммад алайҳиссалом ҳақ дин билан пай¬ғамбар бўлиб келганларида, улар иймон келтирмадилар. У кишига чексиз ҳурматсизлик ва душманликлар қилдилар. У зотнинг пайғамбарликларини «сеҳр», деб, ўзларини «сеҳргар», дедилар.
Учинчи масала: Ийсо алайҳиссалом ўз тиллари билан
«Аллоҳ сизларга юборган расулман», демоқдалар, «Худоман» ёки «Худонинг ўғлиман», деганлари йўқ. Ийсо алайҳиссаломга келган масиҳий динига эътиқод қилувчи кишиларнинг ҳозирги ақийдаси бўйича, у зот худо ёки худонинг ўғли ҳисобланадилар. Бу эса мутлақо хато ва адашувдир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat