Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оғир аҳволда қолдим(2-маротаба)

00:00 / 06.09.2007 | eski savollar | 1364
Ассалом алайкум ҳурматли шайх!Ушбу орқали мен яқин кунда ҳаётимда ро'й берган бир ҳолатни изоҳлаб беришингиз ниятида мурожаат қилмоқдаман. Хотиним мени бир аёл билан юрасиз, деб айблаб икаламиз орамизда жанжал келиб чиқишига сабаб бо'лди. Аслида раҳмдил Оллоҳнинг гувоҳлигида мен билан у аёл о'ртасида ундай муносабат бо'лмаган. Қилинган туҳматлар натижасида жанжал кучайиб машина ичида у орқа о'риндиқда о'тирган ҳолда (машина юрган ҳолда, рулда о'зим бо'лганман) уни юзига қарамаган ҳолатда "уч талоқсан" деган со'зни беиҳтиёр вазиятни то'хтатиш мақсадида айтиб юбордим. Мен бир талоқ, икки талоқ, уч талоқ нима фаросатсизлик билан фарқига бормасдан айтиб юборганман. Шу ҳолат юз берган кундан бошлаб хотиним ҳам мен ҳам афсусдамиз. Икки фарзандимиз бор. Хотиним ҳам мен ҳам беш вақт намоз о'қиймиз. Оиламга Ҳаётимда бу со'зни биринчи марта айтишим, шу куни уч талоқ со'зини бир лафзда айтганман. Эр-хотин мустаҳкам оила қурмочимиз. Шариат ушбуга ё'л берадими. Агар ярашишга ё'л бо'лса, нималар қилиш керак. Хотинимнинг дадаси ярашиш учун эр томондан бир эркак киши кафоратини олса ярашиш мумкин, бошқа ёъл ёъқ деган фикрни айтган. Айтилган бу гапга сизнинг фикрингиз қандайЖавобингизни интизорлик билан кутиб қоламан.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Оллоҳ рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу масалада расмий диний уламоларга мурожаат қилинг. Талоқ нозик масала бўлгани учун, иштирокчилар ҳузурида ҳал қилиш керак бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat