Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

фосиққа иқтидо

00:00 / 25.08.2011 | eski savollar | 541
Ассаламу алайкум ҳурматли ҳазрат.Ҳозир биз Русияда ишламоқдамиз. Намозда имомликка асосан сигарет чэкадиганлар о'тишади. Ёшлари катта бо'лганлиги учун албатта. Бир олим киши мав'изаларида гуноҳларни очиқ қиладиган, я'ни фисқи ошкор бо'лса иқтидо қилинмайди деб айтган эканлар. Биз нима қилайлик. Уларга иқтидо қилиб, кейин қайта о'қиб олайликми, ёки иқтидо дурустми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аввало намозга ёши каттадан кўра илми кўп ҳақли бўлади. Қолаверса, сиз айтган одамларга чекишни ташлашни таклиф қилиш керак.“Шарҳи ақийдатут Тоҳавия” китобида қуйидагилар келган:“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир яхши ва фожир ортидан намоз ўқийверинглар», деганлар. (Дора Қутний ривоят қилган). «Саҳиҳи Бухорий»да Абдуллоҳ ибн Умар ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳулар Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақафий ортидан намоз ўқиганлари ривоят қилинган. Ҳажжож фосиқ ва золим бўлгани эса, маълум ва машҳур. Шунингдек, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ал-Валид ибн Уқба ортидан намоз ўқир эдилар. У эса, ароқ ичар эди.”

Топ рейтинг www.uz Openstat