Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидининг киришида мушкианбар

09:17 / 23.09.2019 | Abdulbosit | 1801
Ассалому алайкум! Масжидга кираверишда одамларга мушкианбар суришни ният қилдик. Шу ишимиз жоизми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларни тоза тутишга ва хушбўйлантиришга буюрганлар. Бундай амални қилиш суннат. Шунингдек масжидга келувчиларни ҳам покланиб, хушбўйликлар сепиб келишга ҳам буюрганлар. Бу ҳам суннат. Сизлар ўша суннатга амал қилишга ёрдам бераётган ҳисобланасизлар. Албатта уни остида ўзингизларни нафсий бир ниятингиз, яъни молингизни ўтказиб олиш бўлмаса бўлди. 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: أَمَرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِبِنَاءِ الْمَسَاجِدِ فِي الدُّورِ وَأَنْ تُنَظَّفَ وَتُطَيَّبَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ  

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳовлиларда масжидлар қуришга, уларнинг тозаланишига ва хушбўй қилинишига амр қилдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу маънони маҳалла масжидлари маъносида тушуниш мумкин. Мусулмонларнинг намозга            жамланишлари осон бўлиши учун яшаш жойларига, ҳовлиларига яқин жойларга масжид қуришлари матлубдир.
Бу амрга мусулмонлар қадимдан аҳамият бериб келганлар. Қаерда мусулмонлар тўплансалар, ўша ерга масжид қурилаверган. Мусулмонлар ўз ҳаётларини, маҳаллаларини, қишлоқ ёки шаҳарларини масжидсиз тасаввур қила олмаганлар. Ҳатто бошқа диндагилар ҳам бу нарсага кўникканлар, уни оддий ҳақиқат, деб қабул қилганлар.
Ушбу ҳадисда зикр қилинган нарсалардан             иккинчиси масжидларни озода тутишдир. Бунга ҳам мусулмонлар доимо амал қилиб келганлар ва келмоқдалар. Энди шу ҳолатни яна ҳам яхшилаб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларини маҳкам ушлашимиз зарур.
Бу ҳадиси шарифда келган учинчи амр масжидларни хушбўй ҳолда сақлашдир.
Бунга амал қилиш бир жойда кўнгилдагидек бўлса, бошқа жойларда унчалик эмаслиги ҳаммамизга маълум. Аслида ҳамма жойда ҳам ўз шароитидан келиб чиқиб, масжидларни хушбўй қилиб қўйишга, кирган кишининг баҳри дили очиладиган, чиққиси келмайдиган ҳолда тутишга ҳаракат қилиниши лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat