Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фолбинга бориш

17:05 / 21.09.2019 | Muslima | 2427
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, овсиним яқинда бетоб бўлиб қолди. Шифокорлар ёрдами кор қилмагач фолбинга борибди. Фолбин битта қўй олиб кел дебди. Овсиним қўйни олиб ўзларича маросим ўтказгандан сўнг аҳволи яхшиланибди. Мен сиз шунга сиғинганизга яхши бўлиб қолгандай туюлган десам, “Ҳаётидаги бошқа воқеларни айтиб фолбин ҳамма нарсани кўргандай айтиб бераяптику, ишонмай бўладими. Биламан гуноҳ, Аллоҳ ягона, лекин фолбин ҳам ростини айтиб бераяптида, мени ҳаётимни қаердан билади” дейди. Мен унга ўзимни фикримни сингдиролмадим, бундай инсонлар жуда кўп атрофимда. Уларга қандай тушунтиришимни билмаяпман. Уларни ибодатини Аллоҳ қабул қиладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “уларни ҳузурига бориб гапини тасдиқласа кофир бўлади” деганлари кифоя қилади.  Бу Аллоҳнинг синовидан тўғри ўтиш эмас, балки шайтонга эргашишдир. Аллоҳ таоло ундайларга "Сод" сурасида қуйидагича марҳамат қилади: 

 قَالَ فَبِعِزَّتِكَ لَأُغْوِيَنَّهُمْ أَجْمَعِينَ۝ إِلَّا عِبَادَكَ مِنْهُمُ الْمُخْلَصِينَ۝ 

82. У: «Сенинг иззатинг ила қасамки, мен уларнинг барчасини йўлдан оздиражакман.
83. Улардан танланган бандаларинггина мустасно», – деди.
Иблис Аллоҳ таолонинг иззати ила қасам ичиб, Одам болаларини қиёмат кунигача иғво қилишни қасд этди. Шу билан бирга, Аллоҳга ихлос қилган, Аллоҳ таоло танлаб олган бандаларга иғвоси таъсир қилмаслигини ҳам айтиб қўйди. Инсонни шайтоннинг иғвосидан сақловчи қалқон унинг Аллоҳга ихлос билан ибодат қилишидир. Аллоҳга ихлос билан ибодат қилмаганлар эса иблиснинг иғвосига учраши турган гап. Иблиснинг иғвосига учганларнинг оқибатини Аллоҳ таоло ўша пайтдаёқ эълон қилиб қўйган.

 قَالَ فَالْحَقُّ وَالْحَقَّ أَقُولُ۝ لَأَمْلَأَنَّ جَهَنَّمَ مِنكَ وَمِمَّن تَبِعَكَ مِنْهُمْ أَجْمَعِينَ۝ 

84. У Зот: «Ҳақ шулки, зотан, Мен фақат ҳақни айтурман.
85. Албатта, жаҳаннамни сен ва улардан сенга эргашганлар билан жамлаб, тўлдирурман», – деди.
Аллоҳ таоло ҳақиқатни очиқ-ойдин айтиб қўйди. «Эй иблис, сен одамларни иғво қилавер, улардан хоҳлаганлари сенга эргашаверсинлар. Аммо сен ҳам билиб қўй, улар ҳам билиб қўйсинларки, Мен, албатта, сени ҳам, сенга эргашганларни ҳам жаҳаннамга тиқиб, уни сизлар билан тўлдираман», – деди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat