Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Товуқ гўшти ҳақида иккиланиш

15:40 / 23.09.2019 | Sultan Ikromov | 1155
Ассалому алайкум! Мени бир нарса жуда қийнайди. Биламизки Аллоҳни номи билан сўйилмаган жонивор ҳалол бўлмайди. Ҳозир кўп жойларда товуқ муаммоси бўляпти. Ресторан, кафе, магазин, дўконларда ҳам сотувчи товуқни ким сўйганини, Аллоҳнинг номи билан сўйилганми йўқми ҳеч ким билмйди. Бу нарсани сўраса сотувчини энсаси қотиб жаҳли чиқади. Одам иккиланиб қолди, товуқни ким сўйганини билмаса, маълумот тополмаса, ундан тайёрланган таомни ейиш мумкунми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шубҳалансангиз еманг. 

عن الحسن بن علي رضي الله عنهما قال : " حفظت من رسول الله  صلي الله عليه وسلم : دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ ، وَإِنَّ الْكَذِبَ رِيبَةٌ  رواه النسائي 

Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сени шубҳага соладиган нарсани қўйиб, шубҳасизини ихтиёр қилгин. Чунки сидқ ҳотиржамлик, кизб эса шак-шубҳадир” деганларини эслаб қолганман".
Насаий ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat