Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хамр ичиб қўйган сахоба ҳақида

14:52 / 23.09.2019 | Shaxzod | 2283

Ассалому алайкум! Марузаларнинг бирида бир саҳобий хамр ичиб қўйиб пайғамбаримизга совға кўтариб борган экан. Шу ҳақида малумот берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда ўшандай саҳоба бўлган. Аллоҳ таоло қиёматгача бўладиган ҳукмларни амалини саҳобалардан содир қилдирган. Бу билан келгусида кимдир ўша ҳолатга тушса ҳукми нима бўлади шуни билдириб қўйиш учун. Яъни диндан чиқадими ёки ўта оғир гуноҳ бўлса ҳам диндан чиқмайдими. Кейинчалик тавба қилганлари ва у ишни қайта қилмаганлари аниқ. Ўша саҳобанинг исми Абдуллоҳ бўлиб, Ҳимор деб лақабланганлар. Бу билан у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кулдирмоқчи бўлганлар. Одатда у киши насияга сотиб олар, ҳаққини сўраб келганида эса пулини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳавола қилиб қўяр эдилар. У саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни жуда яхши кўришини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билар эдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat