Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кечириладими?

14:48 / 23 сентабрь | Saidhan | 378
Ассалому алайкум! 1). Аллоҳ таоло мушрикларни ўта хаддан ошган кофрларни хам кечирадими? 2). Аллоҳ ширкни кечирмайман деган, қолган гунохларни кечириб юборилиши айтилган қуйидаги кичкина гунохлар тавба қилмай ўлсаям дейилганми? Мисол ширкдан кичик гунохга тавба қилинмаган холда ўлган одамни хукми зино қилиб одам ўлдириб ўлган одамни хукми нима? Ширкда, зинода, қотилликда ўлган одамни хукми бирми? 3). Яна алохида савол бу ғайриоддий холат бир дўстим бир одамга қараб хаёлида хайвонга қараб хаёлида уни Аллоҳ ёки Худо деб юборябди экан. Кейин Аллоҳ деса кўзига аниқроғи кўз олдига бут, хайкал ва бошқа нарса ўтябди экан. Мисол дастурхонда дуо қилаётиб, калима айтаётиб қисқаси Аллоҳ деган пайтларида шундай бўларкан. У буни ширк деб ўйлаб тушкунликка тушиб қолган. Ўзи хохламайди, тепада айтилиб ўтган холатларни, бировга қараб астағфируллоҳ деса уни Аллоҳ деб юбордим деб хам ўйлаябди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Тавба қилса ва тавбаси ҳақиқий бўлса.
2). Ундан бошқаларини иши Аллоҳга ҳавола. Хоҳласа кечиради хоҳламаса кечирмайди. Улар ҳақида кечирмаслигини айтмаган. Ширк келтирганлар ҳақида кечирмаслигини айтган.
3). Аллоҳ таоло хаёлга келган тимсоллардан ҳам пок Зот. Чунки Аллоҳ таоло хаёлда ҳам тасаввур қилинолмайдиган даражада улуғ Зот. Валлоҳу аълам!

Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқитинг.
http://fiqh.uz/maqola/671 

Топ рейтинг www.uz Openstat