Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрнинг жавобгарлиги чегараси

00:00 / 27.08.2011 | eski savollar | 3827
Хурматли Шайх Ҳазратлари!Савол матним бироз узун бўлгани учун узр сўрайман. Аллоҳнинг қўллаши орқали сизнинг маслаҳатингиз, ёрдамингиз жуда муҳим. Масала қуйидагича. Агар оилада аёл:- Аллоҳга итоатда сустлик қилса;- намоз ўқишга ҳаракат янада паст бўлса, намозни бирор қийинчилик пайтда ўқиса-ю, бошқа пайтда ё қазо қилади, ё умуман ўқимай қўяди;- диний-маърифий китоблар ўқишга қизиқиш жуда кам бўлса. Гарчан сериаллар кўриш ва ҳар хил миш-миш газета-журналларни ўқишга вақт топса;- кўча-кўйга кўкрагининг устини (ёриғигача), оёғининг болдирини, қўлларини елкасигача очиб кийим кийиб чиқаверса (ана шундай тусдаги кийимларни сотиб олади ё тиктиради);- эрининг ана шу борадаги талаблари, тушунтиришлари, кўрсатмалари, илтимосларига итоат қилишда нафақат суст, балки баъзида тескарисини қилса (хатто эри бирор китоб ўқиб берганда эшитишни истамаса);- Аллоҳнинг олдида у учун эри ҳам жавоб бериши кераклигини айтганда, ўзи бир амаллаб жавоб беришини осонгина таъкидласа;- Турмуш-маиший ҳаётда аёл ишламаса-ю, эри Аллоҳнинг ёрдами билан барча қулайликларни (уй-жой, авто, уй жиҳозлари) ва кундалик харажатларни етарлича ташкил қилган бўлса;- қолаверса, эри ўз тўшакига (3-4 йилдан буён эр алоҳида хонада, аёли эса 7 ёшли қизи билан ўз хонасида ётадилар) чақирганда ҳам аёли турли хил бахоналарни ўйлаб топса, гарчан эрининг ташқи кўринишида ҳеч қандай нуқсони йўқ, келишган, жисмонан ва жинсий соғлом бўлса.- аслида эр ўз аёлини яхши кўради.Аёлининг яхши жиҳатлари ҳам йўқ эмас: овқатларнинг турли хилларини тайёрлай олади, уйини тоза тутишга ҳаракат қилади, фарзандларининг тарбиясига ўз билими доирасида эътибор бера олади, муомалада қўпол эмас. Саволларим. Мана шундай ҳолатда:- эрнинг Аллоҳ олдида аёлининг амаллари учун жавобгарлиги қанча, қай миқдорда?- мабодо аёл сеҳру-жоду қилинган бўлиши мумкинми?- эр аёлига қандай йўл, усуллар билан тушунтириши мумкин?Аллоҳ Сиздан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эрнинг Аллоҳ олдида аёлининг амаллари учун жавобгарлиги Қуръони Карим ва ҳадисда собит бўлган. Қиёматда жавоб беради.- Сеҳр жоду эҳтимоли узоқ.- Сиз аёлнинг қариндошларини ишга солинг. Ўзингиз унга насиҳат қилишда давом этинг. Яна унга гапи ўтадиган, у уяладиган кишилардан ҳам ёрдам сўранг.

Топ рейтинг www.uz Openstat