Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Артизан суви

16:41 / 26 сентабрь | Abdulaziz | 282
Ассалому алайкум! Мен юртимизнинг чекка қишлоқларидан бирида яшайман. Қишлоғимиз аҳли томорқаларини артизан суви орқали суғориб, 1 соатига 3 минг сўмдан тўлашади. Кимдир 1 соат яна кимдир 1,5 ёки 2 соат, томорқаси артизандан узоқлар эса бундан ҳам кўп соатлаб томорқаларини суғоришади. Ариқлар айрим аҳолининг уйи ичидан ўтган. Саволим шуки мен сув олганимда мендан олдинги уй эгалари мен олаётган сувни бутунлай тўхтатиб олишмаса ҳам зарур бўлганида ҳайвонларга бериш учун, кўча ва ҳовлиларга сепиш ва кўчат ниҳолларни суғориш учун ва яна айрим эҳтиёжлари учун “сув мени уйимдан ўтгани учун ҳаққиб бор” деб сувдан челак орқали эҳтиёжларига яраша олишлари мумкинми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маҳалла бир биридан розилик сўраб қўйса бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat