Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хомаше, ярим-тайер ва тайер махсулотлардан закот

00:00 / 29.08.2011 | eski savollar | 1771
Ассалому Алайкум хурматли устоз,Закот хисоблагичда бу нарсалар йуклиги учун , савол беряпман. Саноат корхонасида хом аше сотволиниб, ускунада ишлов берилиб, тайер махсулот сотилади. Хар бир пайтда корхонада куйдагилар булади: (1) хомаше, (2) ярим тайер махсулотлар, (3) тайер махсулотлар, ва (4) хом аше учун сотувчига олдиндан тулаб куйилган пуллар (аммо хомаше хали чет элдан келмаган). Шуларни кай бирларидан закот туланиши керак?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Хом ашёлар, яъни дастлабки моддалар, саноат ишлаб чиқариш моддаларини таркибига қўшиладиган нарсалардан закот бериш масаласи. Масалан, машинасозликда темир хом ашё сифатида йиғиб қўйилади. Совунчилар хом ашё сифатида мойларни йиғиб қўяди. Ана ўшалардан йилнинг охирида сотиб олиш мумкин бўлган қиймат асосида закот бериш вожиб бўлади. Шунингдек, ишлаб чиқариш учун тайёрлаб қўйилган ҳайвонлардан ва дон ҳамда набототлардан ҳам закот берилади.Ишлаб чиқариш маҳсулотлари таркибига кирмайдиган, лекин ёрдамчи модда ҳисобланган нарсалардан, мисол учун ёқилғидан закот берилмайди. Бундай нарсалар собит аслларга қўшилади.Ишлаб чиқарилган ва ҳали битмай турган махсулотлар закоти. Қилиб битирилган саноат ашёлари ёки ҳали битмай турган, энди қилинаётган нарсалардан ҳам тижорат молларини закоти каби закотлар берилади. Ўша йилнинг охиридаги қиймати билан ўлчаниб, ўшандан закот берилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat