Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўқиш бошлангач намозларим

10:50 / 01.10.2019 | Munira | 2250
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ўқиш бошлангач (обеддан кейин 13.20 дан 17.40 гача), намозларимни тўлиқ ўқишга ҳаракат қиляпман, лекин баъзан буни уддалай олмаяпман. Яъни аср ва шом намозларига улгуролмай қолган кунларим кўп бўляпти. Асосий нарса шундаки, ибодатларимдан ва умуман ўзимдан кўнглим тўлмаяпти, йиғлоқ бўлиб қолганман. Ҳар ишимдан айб топиб сиқилиб қоляпман. Буни ҳеч кимга айтолмайман. Шу сабабли сизларга ёзиб, ёрдам сўрамоқчиман. Маслаҳатингизга жуда муҳтожман устозлар. Буни устига яқинда каналингизда бир ҳадисга кўзимга тушди яъни 100 тадан 1 киши жаннатийдир маъносида. Буни ўқиб баттар юрагим эзилди, умидсиз бўлиб қоляпман...

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз учун биргина аср намозига чиқиш муаммо экан. Аслида бу тўсиқлар сизни даражангизни кўтарилишига сабаб бўладиган тўсиқлардир. Осиё онамизга қаранг, худоликни даъво қилган одамни хотини бўлатуриб одамзод тарихида камол топган тўрт аёлнинг бири бўлиш даражасига етдилар. Агар у тўсиқлар бўлмаганида бу мақмга етишолмасдилар. Асҳобул Каҳфга тазйиқ бўлмаганида қийматгача тиловат қилинадиган оятда зикр қилинмаган бўлар эди. Гап тўсиқларда эмас, балки ундан ўтишга ҳаракат қилиш ёки қилмасликдадир. Ўша 100тадан бир киши бўлишининг ғами қалбингизга тушиши хурсанд бўладиган иш, чунки имтиҳондан уни ғамини қилиб унга тайёргарлик кўрганлар ўтади. Орзу қилиб қолаверганлар эмас. Асрни вақт топиб фарзларини ўзини бўлса ҳам адо қилиб ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat