Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саррофлик хакида...

00:00 / 12.09.2007 | eski savollar | 1329
Хурматли Шайх хазратлари! Аллох сиздан рози булсин.Саволим куйидагича:1) Саррофлик хакида маълумот берсангиз.Умуман валюта биржасида валюта олди-сотдиси билан шугуллансам буладими?Мисол учун долларни еврога - еврони долларга алмаштириб, курс узгаришидан фойда/зарар килишнинг хукми.2) Гаров эвазига фоизсиз карз олсам буладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Молик ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Юз динорни «сарф» қилмоқчи-алмаштирмоқчи бўлдим. Бас, мени Толҳа ибн Убайдуллоҳ чақирди, икковимиз келишдик, у менга алмаштириб берадиган бўлди. Тиллони олиб қўлида айлантириб туриб, хазиначим ўрмондан келсин, деди. Буни эшитиб турган Умар: «Аллоҳга қасамки, ундан олгунингча ажрамай тур. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тиллога тилло (алмаштириш) рибодир. Магар, Ма! Ма! бўлса мустасно. Буғдойга буғдой рибодир. Магар, Ма! Ма! бўлса мустасно. Арпага арпа рибодир. Магар, Ма! Ма! бўлса мустасно. Хурмога хурмо рибодир. Магар, Ма! Ма! бўлса мустасно», деганлар» деди». Бешовлари ривоят қилган.«Сарф» қилиш, деганда саррофга мурожаат қилиш, пул алмаштириш тушунилади. Молик ибн Авс розияллоҳу анҳу юз динор тилло пули бор экан, уни кумуш пул, дирҳамга алмаштиришга ҳожати тушиб, ким алмаштиради, деб одам излаганлар. Ана шунда у кишини Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу ўз ёнига чақириб, пулни алмаштириб беришга тайёр эканликларини изҳор қилганлар. Икковлари баҳолашиб нархга келишганлар. Молик ибн Авс розияллоҳу анҳу ўзларининг юз динор тиллоларини Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳуга берганлар. У киши тилло пулларни олиб, қўлларида айлантириб туриб, хазиначим ўрмондан келса, дирҳамларни сенга бераман, дедилар, Молик ибн Авс розияллоҳу анҳуга. Бу гапларни эшитиб турган Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Молик ибн Авс розияллоҳу анҳуга Толҳадан ажрамай тур, хазиначиси келиб сенга дирҳамларни бергандан кейингина ажраб кетсанг бўлади. Бўлмаса, муомалангиз рибога айланиб қолади, деган маънода гап айтдилар.Шунинг учун ҳам сарф-пул алмаштириш муомаласининг тўғри бўлиши учун қўйилган тўртта шартдан энг аввалгиси, муомала жойида туриб икки томон алмаштирган нарсасини қўлма - қўл олишдир.Агар келишиб қўлма-қўл олмай ёки бири олиб иккинчиси олмай ажрашсалар, келишувлари ботил бўлади. Чунки, бу икки ҳолатда ҳам асосий шарт қўлма-қўл олиш бузилган бўлади ва муомала рибога ўхшаб қолади. Яъни, қўлма-қўл олмай туриб ажрашиш мумкин эмас. Ажрашмасалар вақтнинг ўтиши эътиборга олинмайди. Бирга ухласалар, бир жойга борсалар майли. Лекин ажралишлари билан ботил бўлади. Бу ҳукм келажак ноқулайликларнинг олдини олиш учун қилинган. Агар ажрашгандан кейин ҳам, бўлаверади, дейилса, баъзи фирибгарликлар учун катта йўл очиши мумкин бўлади. Мисол учун бир томон маблағни олиб, ҳали ёки эртага олиб келиб бераман, дейдида, олган маблағни дарҳол «айлантиргани» қўяди. Иккинчи томоннинг молини беришни кечга суриши ҳам мумкин. Орада хилоф чиқади, Биров пулини вақтида олмай зарар кўради. Бошқа эса бировнинг пулидан фойда кўради. Зарар тортган, ҳақ сўрайди. У ҳақни олса рибо бўлади. Олмаса, ичи куяди. Ҳозирги кундаги кўпгина муоммолар ҳам шундан келиб чиқади.Яна ҳадис матнига қайтайлик, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Молик ибн Авсга алмаштирган пулингни олмагунингча Толҳа ибн Убайдуллоҳдан ажрамай тур, деганлари шаръий ҳукм эканлигини билдириш учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ҳадисларини келтирдилар.«Тиллога тилло (алмаштириш) рибодир. Магар, Ма! Ма! бўлса, мустасно».Яъни, Ма! деб бири тиллони бериши керак, иккинчиси ҳам ўша мажлисда, Ма! деб қўлига қайтариши лозим. Буғдой, арпа, хурмоларни бир-бирига, яъни, бир жинсдаги нарсаларни алмаштиришда шу қоида ишлатилади.Абу Минҳол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бародан «сарф» - пул алмаштириш ҳақида сўрадим. «Зайд ибн Арқамдан сўра у яхшироқ билади», деди. Зайддан сўрасам: «Бародан сўра у яхшироқ билади», деди. Сўнгра икковлари: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кумушни тиллога қарзга сотишни наҳий қилганлар», дейишди». Муслим ва Бухорий ривоят қилган.Бухорийнинг лафзида: «Агар қўлма-қўл бўлса ҳеч гап эмас. Аммо насия бўлса, бўлмайди», дейилган.Ушбу ривоятда саҳобаи киромларнинг камтарликлари ва бир-бирларини ҳурмат қилишлари ёрқин намоён бўлмоқда. Баро ибн Озиб ва Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳумолар бир-бирларини ўзидан кўра илмлироқ деб ҳурмат қилишар ва савол сўраб келган кишини ўз биродари томон юборишлари шуни кўрсатади.Ушбу ҳадиси шариф қоидасига биноан саррофлик икки хил пул бирлигида, қўлма-қўл равишда бўлиши лозимлиги, насияга ҳеч нарса қолмаслиги кераклиги келиб чиқади.1. ПУЛ БИРЛИКЛАРИНИ БИР БИРИГА СОТИШ ҲАҚИДААллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1412 ҳ.с. 5 – Шаъбон (1992 йил, 8 - феврал)да бошланган ўн учинчи мажлисида пул бирликларни бир бирига сотиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди. Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:Бир пул бирлигини бошқа пул бирлигига сотиш саррофлик деб эътибор қилинади.Агар саррофлик шаръий шартлар асосида амалга оширилса, хусусан, савдо шартномаси тузилган пайтда қўлма – қўл олди берди бўлса жоиздир.Қачон саррофлик қилишда икки бадални ёки бирини кейин беришга келишилса ёки икки пул бирлигини бир вақтда маълум тарихда алмаштиришга келишилса ҳам жоиз эмас. Чунки, қўлма – қўл олди берди қилиш лозимдир. 2. ГАРОВ КИТОБИГаров араб тилида раҳн дейилади ва бир нарсани қандай бўлса ҳам бир сабабга кўра ушлаб қолишга айтилади. Шариат истилоҳида эса:Гаров арзугулик молни ундан олиб қолиш мумкин бўлиши учун зиммадаги тўловга ўхшаш ҳақ юзасидан тутиб қолишдир. Гаровнинг шариатга киритилишига Қуръон, Суннат ва Ижмоъдан далиллар бор:1. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:«Агар сафарда бўлсангиз ва ёзувчи топа олмасангиз, бас, қўлга олинадиган гаров бўлсин», деган (283-оят).2. Суннатдан қуйидаги ривоятлар далилдир:Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир яҳудийдан нархини кейин беришга таом сотиб олдилар ва темир совутни гаровга қўйдилар».Икки Шайх ва Насаий ривоят қилган.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида совутлари аҳлларига олинган йигирма соъ таом учун гаровга қўйилган эди». Термизий ривоят қилган ва, саҳиҳ, деган.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улов гаровга қўйилган бўлса, минилади. Сутли ҳайвон гаровга қўйилган бўлса, сути ичилади. Миниб, ичганга нафақаси лозим бўлади», дедилар». Термизий, Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган.3. Ислом уммати қадимдан гаровга амал қилиб келган.Гаров ийжоб ва қабул ила шартномага айланади.Яъни, бир томон, мен фалон нарсани пистон нарса учун сенинг ҳузурингга гаровга қўймоқчиман, деганда иккинчи томон, қабул қилдим деса, гаровга қўйиши амалиёти юзага чиққан бўлади.Агар нарсани тўлалигича, фориғ бўлган ва ажраган ҳолда топширса, гаров лозим бўлади.Тўлалигича деганда шериклик бўлмаган ҳолда деганидир. Шунинг учун шериклик молни гаровга қўйиб бўлмайди. Чунки у тўлалигича берилмаган бўлади.Фориғ бўлган деганда гаров қўювчидан тўла фориғ бўлганлиги кўзда тутилган. Мисол учун уйни гаровга қўймочи бўлганда унда гаровга қўювчининг ҳеч нарсаси қолмаслиги керак. Агар гаровга бердим десаю, уйда унинг нарсалари ёки кийимлари турса фориғ бўлмаган ҳисобланади. Ажраган ҳолда деганда бошқа мулкдан ажраган бўлиши эътиборга олинган. Мисол учун, дарахтдаги мевани гаровга қўйиб бўлмайди. Чунки у ҳали дарахтдан ажрамаган.Юқорида айтилган шартларга мувофиқ равишда гаровга қўйиладиган нарсани гаров олувчига топширса гаров шартномаси охирига етган бўлади.Холи қолдириш худди байъдаги каби топширишга ўтади.Яъни, гаровга олувчи билан гаровга бериладиган нарса холи қолдирилса, уни топширган ўрнига ўтади. Унинг қийматидан ёки қарздан қайси бири оз бўлса, ўшанга зомин бўлади. Гаровга қўйилган нарса ҳалок бўлса, гаровга олувчи унинг қиймати ёки гаровга қўювчининг қарз олган нарсасидан қай бири кам бўлса ўшани тўлайди.Агар ҳалок бўлсаю, иккиси баробар бўлса, қарзи узилади.Гаровга қўйилган нарса ҳалок бўлди. Қараса унинг қиймати олиган қарз билан баробар экан. Икки тараф узилишади.Агар гаровга қўйилган нарсанинг қиймати кўп бўлса, ортиқчаси омонат бўлиб қолади. Оз бўлса, қарздан унинг миқдоричаси соқит бўлади ва гаровга олувчи ортиқчасини қайтариб олади.Уни худди вадийъа каби сақлайди. Агар тажовуз қилса, ғасбга ўхшатиб тўлаб беради.Демак, гаровга олувчининг ўзига яраша мажбурятлари бор.Гаров ва вадийъани гаровга, ижарага, иорага ва вадийъга қўйиш мумкин эмас.Ижрага қўйилган нарсада биринчиси мумкин эмас.Яъни, ижарага қўйилган нарсани гаровга қўйиб бўлмайди.Ориятга олинганда биринчи иккиси мумкин эмас.Яъни, ориятга олинган нарсани гаровга қўйиб ва ижарага бериб бўлмайди.Агар буларни қилса ҳам, гаров ботил бўлмайди. Лекин аввал айтиб ўтилганидек, зомин бўлади. Яъни, гаровга олувчи гаровга олинган нарсани гаровга ижарага, иорага ва вадийъга қўйса ҳам, аввалги ўзига қўйилган гаров бузилмайди. Гаровга қўйилган нарса ҳалок бўлса, тўлаб беради.Узукни номсиз бармоғига тақиб олса, тажовузкорлик, бошқага тақса, сақлаш бўлади.Узукни гаровга олган одам уни номсиз бармоғига тақиб олса, гаровга нисбатан тажавузкорлик қилган бўлади. Чунки одатда узукни худди ўша бармоққа тақилади. Агар гаровга олган одамни уни ўша бармоғига тақиб юрса ўзиники қилиб олганга ўхшаб қолади ва бу мумкин эмас. Агар бошқа бармоққа тақса, худди узук меники эмас дегандек бўлади.Агар гаров олган қарзни беришни талаб қилса, ундан гаровни ҳозир қилиш сўралади. Фақат уни адолатли шахсга топширган бўлса сўралмайди.Унга гаров қўйган қарзнинг ҳаммасини топширади ва у ҳам гаровни беради.Шунингдек, у қарзини шартнома тузилган юртдан бошқа ерда талаб қилса ва келтиришга сарф харажат кетмаса, гаровга олинган нарсани ҳозир қилиши сўралади. Сақлаш харажати унинг зиммасидадир. Гаровнинг боқий қолиши учун кетадиган харажатлар гаровга берувчининг зиммасида бўлади.Мисол учун, боғини гаровга қўйса, уни ўзи суғориб туриши лозим бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat