Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тикувчиликда ёлғон ишлатиш

13:42 / 01.10.2019 | Нурмухаммад | 2006
Ассалому алайкум! Тикувчига буюртма берилган, ёрлиқларида (этикеткаси размерида кўрсатилган) Made in Kyrgizstan ёки бошқача этикеткаларни буюртмачи берган, тикилаётган кийимларга қўшиб тикишлик учун. Уйдаги тикувчилар томонидан Ўзбекистонда тикиляпти. Ушбу ёрлиқларни тикиб сотилган маҳсулотлардан олинган даромад жоизми? Тикувчига, буюртмачига, сотувчига ҳалол бўладими ёки ҳаром бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ёлғон ва макр. 

 وَمَرَّ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم بِرَجُلٍ يَبِيعُ طَعَامًا فَسَأَلَهُ كَيْفَ تَبِيعُ؟ فَأَخْبَرَهُ، فَأُوحِيَ إِلَيْهِ أَنْ أَدْخِلْ يَدَكَ فِيهِ فَأَدْخَلَ يَدَهُ فَإِذَا هُوَ مَبْلُولٌ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَيْسَ مِنَّا مَنْ غَشَّ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُمَا: فَقَالَ: مَا هَذَا يَا صَاحِبَ الطَّعَامِ؟ قَالَ: أَصَابَتْهُ السَّمَاءُ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: أَفَلَا جَعَلْتَهُ فَوْقَ الطَّعَامِ كَيْ يَرَاهُ النَّاسُ، ثُمَّ قَالَ: مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб: «Қандай сотяпсан?» деб сўрадилар. У хабар берди. Шунда у зотга «Қўлингни у(таом)нинг ичига тиқ», деб ваҳий қилинди. У зот қўлларини тиқсалар, ҳўл экан. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким алдаса, биздан эмасдир», дедилар».

Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.Муслим ва Термизийнинг лафзида: 

«У зот: «Эй таом эгаси! Бу нима?!» дедилар.«Ёмғир теккан эди, эй Аллоҳнинг Расули», деди.«Одамлар кўришлари учун буни таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди! Ким алдаса, мендан эмас!» дедилар», дейилган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat